Заминдорлик ислоҳоти тўғрисида

Заминдорлик ислоҳоти тўғрисида
56 views
14 October 2018 - 11:07

ЗАМИНДОРЛИК  ИСЛОҲОТИ  ТЎҒРИСИДА

Ўэбекистон ҳудуди ерлари табиатан тупроқдаги гумус улуши билан ифодаланган юксак ҲОСИЛДОРЛИК сифатига эгадир. Ана шу табиий неъмат аҳоли, келгуси авлод ҳаёти учун фойдаланилиши ДЕҲҚОНЧИЛИК асос вазифасини ташкил қилади. УНУМДОРЛИК ўсиб боришига йўнатилган  ДЕҲҚОНЧИЛИК, бирёқлама ёндошув туфайли, ҲОСИЛДОРЛИКда келгуси авлодлар зарарига жиддий йўқотишларга олиб келди. Тупроқ ўлими яқинлашиб қолгани учун уни ТИРИЛТИРИШ муқаррарлиги вужудга келди. ДЕҲҚОНЧИЛИКда бўҳрон борлиги яққолдир.

ДЕҲҚОНЧИЛИК тизими тузилмаларини ҲОСИЛДОРЛИК,  УНУМДОРЛИК,  ТИРИЛТИРИШ ҳосил қилади. Бу тизимга асос, пойдевор эса  ЗАМИНДОРЛИКдир. ДЕҲҚОНЧИЛИКда ҳосил бўлган бўҳрон  бу тизим функцияси ва тузилмаси ўртасида ЗАМИНДОРЛИКдаги МУҚОБИЛСИЗЛИК келтириб чиқарган ва айнан ЗАМИНДОРЛИКда ислоҳотлар ўтказмасдан йўқотиб бўлмайдиган кескин қарама-қаршиликлар сабаблидир.
ЗАМИНДОРЛИК ислоҳоти, энг аввало, амалдаги Конституцияга қуйида саналгандай ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни  талаб қилади.

1)Ер ва бошқа табиий захираларга нисбатан халқ ҳаёти ва фаолияти асослари сифатида алоҳида  муносабат ўрнатувчи ва белгиловчи;

2)Мулкнинг турли шакллари орасидаги ўзаро муносабатларда ҳар қандай монополия инкори, муқобиллик, рақобат  талабларини ифодаловчи;

3)Ишлабчиқариш соҳалари, улардан хар бирига узвий боғлиқ ҳолда, ўзааро алоқадорликда барқарор ривожланишини  таъминлаб берувчи талабларни ифодаловчи;

4) Тупроқ тирилтириш ишларини,  ДЕҲҚОНЧИЛИК билан чорвачиликни узвий боғлайдиган алмашлаб экишни амалга оширишни, мелиорация ва суғориш тизимларининг узлуксиз ишлашини, маҳаллий аҳолининг иш билан бандлигини, замонавий машина ва механизмлардан фойдаланиш самарадорлигини таъминлашга қодир, етарли даражада йирик заминларни шакллантирадиган, қишлоқ мулки, овул мулки, маҳалла мулки, ҳусусий мулк каби ва бошқа хил ерга нисбатан мулкчилик шаклларини назарда тутувчи.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси  55 моддасини (ХII-боб “Жамият иқтисодий асослари”) қуйидаги таҳрирда қабул қилиш таклиф қилинади:

«1-банд. Ўзбекистон ҳудуди доирасига кирадиган ер ва бошқа табиий ресурслар Ўзбекистон халқининг ҳаёти ва фаолияти асосидир, халқнинг мулкчиликка оид ҳуқуқ объектлари сифатида давлат томонидан мухофаза этилади ва инсон, жамият, авлодлар саодати учун фойдаланилади.

2-банд. Ер ва бошқа табиий ресурслар хусусий, давлат, муниципал ва бошқа турдаги мулкчилик шаклларида бўлади, хусусий шахс, давлат, қишлоқ, овул, маҳалла ва бошқалар мулкчиликка оид ҳуқуқ субъекти сифатида қонун олдида тенгдирлар.

3-банд. Мулкчиликка оид субъектлар ва объектлар, ер эгаларининг ўз хуқуқларини амалга ошириш меъёр ва тартиблари, ҳамда улар муҳофазасининг кафолатлари қонун билан белгиланади. »

Янги киритилган конституциявий меъёрлардан келиб чиқиб ер тўғрисида янги қонун тайёрлаш ва қабул қилиш лозим бўладики, у  ер мулкдорлари барчасининг қуйидагиларни таъминлашга масъуллигини назарда тутсин: 1)деҳқончиликни чорвачилик билан узвий боғлайдиган беда алмашлаб экишни қўллаш йўли билан тупроқ тирилтириш ишларини ўтказиш;  2)мелиорация ва суғориш тизимининг узлуксиз равишда ишлаш шароитларини яратиш;   3)ўсимликлар парваришида агротехника қоидаларига риоя қилиш.

АТАНАЗАР  АРИФОВ

08.10.2018г
Тошкент