Ҳуқуқ ҳимоячисига нисбатан таъқиб ва тазийқлар кучаймоқда

Ҳуқуқ ҳимоячисига нисбатан таъқиб ва тазийқлар кучаймоқда
23 views
15 October 2018 - 10:00

Ҳуқуқ ҳимоячиси Фахриддин Тиллаев 2018 йилнинг сентябрь ойида Сурхондарё вилояти Бойсун туманига борганидан сўнг, унга нисбатан таъқиб ва тазийқлар кучайган.

Унинг: +998946871939 сонли қўл телефон рақамига, Чилонзор тумани Суд ижрочиси, А.Аҳмадбекова ва Чилонзор тумани, 7 квартал назоратчиси, опер Ғуломжон исимли шаҳслар телефон қилиб, “Сиз яқинда Қозоғистон Республикасининг Чимкент вилоятига бориш учун Тошкент автовокзалидан 40 минг сўмга чипта сотиб олган экансиз. Шундан сўнг “Ғишт-кўприк” божхонасининг ходимлари томонидан шахсингизни тасдиқловчи фуқаролик паспортингизи текшираётган вақтда, 2012 йилнинг 23 сентябрь куни Тошкент шаҳар Ҳамза тумани Жиноят ишлари бўйича суди томонидан 7 миллион 235 минг 500 сўм миқдорида жаримага тортилганлигингиз муносабати билан, сизни “Тошкент-Чимкент” автобусидан тушириб, қайта манзилингизга жўнатиб юборишган экан. Шу тўғри-ми?” деб сўраган.

Ҳуқуқ ҳимоячиси Фахриддин Тиллаев “Ҳа тўғри!” деб жавоб берган. Суд департаменти ходими А.Аҳмадбекова, “Сиз ўша суммани тўламагунингизча Ўзбекистондан ҳеч қаёққа чиқиб кетолмайсиз! Сиз учун дунё эшиклар ёпиқ!”, деб унга дўқ-пўписа қилган.

Чилонзор тумани еттинчи даҳа назоратчиси опер Ғуломжон лақабли, номи ва исми шарифини ва ўзини яшириб келаётган номаълум шахс эса, “мен Чилонзор тумани ИИБининг Жиноят қидурув бўлимида, опер бўлиб ишлайман”, деб Фахриддин Тиллаевга айтган.

Ҳуқуқ ҳимоячиси Фахриддин Тиллаев “опер”дан манзили қўл телефони ва Чилонзор тумани ИИБининг қайси бўлимида ишлашини сўраган. У эса, “Мен Чилонзор тумани, “Торговыий центр”нинг “Электр энергия” ташкилоти бўлимининг иккинчи қаватида ишлайман” деб жавоб берган. Шунда Фахриддин Тиллаев “Ахир, Чилонзор тумани ИИБнинг биноси, Чилонзор тумани, “Чўпон-Ота” кўчасида жойлашган. Мен яхши биламан РОВДни. Ёки бўлмаса, улар сиз айтган манзилга кўчиб борганми?” деб сўраган. “Опер” нима дейишини билмасдан, телефон гўшагини қўйиб қўйган.

Шундан сўнг, “опер Ғуломжон” Сурхондарё вилояти Бойсун тумани, “Ариқ-Усти” маҳалласининг раиси Аҳмаджон Ҳайитовнинг қўл телефонига қўнғироқ қилиб, “Мен Чилонзор тумани ИИБининг Жиноят қидирув бўлимининг опери Ғуломжон бўламан. Сиз фуқаро Фахриддин Тиллаевни Сурхондарё вилояти Бойсун тумани “Ариқ Усти” маҳалласида яшаётганлиги тўғрисида маълумотнома беролмайсизми? Биз у киши тўғрисида маълумот йиғмоқдамиз!”, деб сўраган. Шунда маҳалла раиси, “Биз бунақа маълумотномаларни беролмаймиз. Чунки, фуқаро Фахриддин Тиллаев Бойсун тумани, “Ариқ-Усти” маҳалласида яшамайди. У кишининг дойими турар жойи, Тошкент шаҳри Чилонзор туманида. Сиз “Боғистон” маҳалласидан маълумотнома олинг!”деб айтса ҳам, “опер” маҳалла раисига, “Агар справка бермасангиз, унда сизнинг юқори ташкилотларингизга устингиздан арз қиламан ва сизга нисбатан чора кўрамиз!”, деб маҳалла раисига босим ўтказган.

Маҳалла раиси Фахриддин Тиллаевни маҳаллага чақиртириб, телефон гўшагида гаплашаётган опер Ғуломжонга, “Сиз фуқаро Фахриддин Тиллаевнинг ўзи билан гаплашинг, мана ҳозир олдимда турибди” деса ҳам, “менга Фахриддин ака керак эмас! Фақат сиздан маълумотнома кутиб қоламан! Бўлмаса сизга нисбатан чора кўрамиз!”, деб қўл телефонини ўчириб қўйган….

Ҳуқуқ ҳимоячиси Фахриддин Тиллаев, “ОПЕР-ҒУЛОМЖОН” ишлаётган “контора”ни сўраб-суриштирса, ўзини “Чилонзор тумани ИИБнинг Жиноят қидирув бўлимининг, опериман” деган шахс оддий назоратчи эканлиги маълум бўлди.

Шу ўринда бир нарсани эслатиб ўтмоқчимиз. Яқинда Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги томонидан “Республика Маҳаллаларида яшаётган фуқароларга маълумотномалар беришни тўхтатиш” тўғрисида маҳалларлага тавсиялар берилган бўлсада, “Опер-Ғуломжон” бундай “янгиликлар”дан хабари бўлмаса керак. Начора!!!

Машрабжон Қаландаров