“Инновация йили хўжакўрсинга қилиняпти” – программист

“Инновация йили хўжакўрсинга қилиняпти” – программист
114 views
15 October 2018 - 14:14

“Мирзиёевнинг ислоҳотларини қайси соҳаларда ортга суришмоқда?” номли мақоламиз остида Фейсбук фойдаланувчиси Дилмурод Ходжабаев қуйидагича изоҳ қолдирди:

“Инновацион ғоялар вазирлиги қуруқ аравани олиб қочмоқда, юборилган инновацион ғоялар бўйича берилган аризалар кўриб чиқмасдан жавобсиз қолдирилмоқда, берган телефонлари жавоб бермаяпти.

Ҳаммаси хўжакўрсинга қилинаяпти.

Инновацион ғоялар вазирини топиб бўлмайди. Унга телефон ҳам қилиб бўлмайди.

Икки ой олдин бизнинг программалаштиришга ихтисослашган акциядорлик жамиятимиз матнларда ўзбек тили имло хатоларини кўрсатиб берадиган дастурий таъминот қилиб беришимиз хақидаги ариза билан чиққандик.

Ҳеч қандай жавоб бўлмагач, берган телефон рақамларига телефон қилдик, ҳеч ким олгани йўқ.

Справочникдаги телефонларга қилдик, ҳеч ким олгани йўқ.

Кейин билсак, умуман бизнинг аризамизни кўриб чиқишмабди. Ҳатто йўқотиб қўйишган.

Яхши, бизда аризамизнинг иккинчи нусхаси бор, улар (қабул қилиб) олгани, регистрация қилган рақамлари ва олган шахс имзоси билан.

Ана сизга информацион технологияларни ривожлантириш, ана сизга миллий дастурларни қўллаб-қувватлаш, ана сизга программистларнинг аянчли аҳволи.”

Сиз Инновацион ривожланиш вазирлигига мурожаат қилганмисиз?

Манба: Би-Би-Си Ўзбек