9 ойда 14 минг киши доимий яшаш учун Ўзбекистондан кўчиб кетди

9 ойда 14 минг киши доимий яшаш учун Ўзбекистондан кўчиб кетди
46 views
16 October 2018 - 7:00

Кун.уз ахборот сайтининг хабар беришича, 2018 йил январь-сентябрь ойларида республика бўйича кўчиб келганлар сони 121,7 минг кишини (119,8 минг киши республика ҳудудларидан, 1,9 минг киши хорижий мамлакатлардан), кўчиб кетганлар сони эса 134,0 минг кишини (119,8 минг киши республика ҳудудларига, 14,2 минг киши хорижий мамлакатларга) ташкил этган. 

Давлат статистика қўмитаси хабарига кўра, миграция сальдоси минус 12,3 минг киши бўлиб, 2017 йилнинг мос даврида минус 14,9 минг киши бўлган.

Миграция сальдосининг юқори даражаси Тошкент вилоятида (минус 4,1 минг киши), Қашқадарё вилоятида ва Қорақалпоғистон Республикасида (минус 3,1 минг киши) қайд этилди.

Доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикасига хорижий мамлакатлардан кўчиб келганлар сони – 1961 киши. Доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикасидан хорижий мамлакатларга кўчиб кетганлар сони – 14195 киши.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда қайси касалликлардан энг кўп ўлим ҳолати қайд этилаётгани айтилганди.

ЎХҲ ахборот бўлими