Москвада Ислом Каримовга ҳайкал ўрнатилди

Москвада Ислом Каримовга ҳайкал ўрнатилди
21 views
16 October 2018 - 9:35

Москвада Ислом Каримовга ҳайкал ўрнатиш ишлари 15 октябрга ўтар кечаси тунда олиб борилди. Ёдгорлик 16 октябр куни очилади.

Лола Каримова таклифига кўра, Москвадаги Ислом Каримов ҳиёбони ва ёдгорлик лойиҳаси устида англиялик машҳур ҳайкалтарош Пол Дэй ишлаган.

Ҳайкалнинг тунда, бунинг устига автобус ва иккита полиция машинаси панасига яшириниб амалга оширилгани эса ижтимоий тармоқда ғазаб билан қарши олинди.

Ҳайкални тунда ўрнатишди. Фото: Андрей Морев

«Элнинг тинчини бузиб, қўрқоқларча тунда иш қилишди. Агар қўрқишмаганида эди, москваликлардан яширинмасдан, ҳайкални кундузи ўрнатишарди», дея изоҳ қолдирди Москвалик депутат Андрей Морев ўзининг фейсбук саҳифасида.

Унинг билдиришича, у сайланган Якиманка округи аҳолисининг кўплаб норозилигига қарамасдан ҳайкални ўрнатишган.

Ҳайкал Лола Каримова буюртмасига кўра, машҳур англиялик ҳайкалтарош Рол Дей томонидан ишланган. Фото: Андрей Морев

«Чиркин Диктатор. Чиркин фарзандлар. Чиркин буюртма. Ички мустамлакачилик воситасида, мустамлакачи ўтмишига қарши курашиб ўтди – оқибат Москванинг орқа ҳовлисидан жой олди. Хизматига яраша» дея изоҳлади воқеани Монреал Университети илмий ходими Борис Чукович.

Москвадаги Каримов ҳайкали Рассом Туз наздида

Бугун Францияда яшаб ижод этаётган тошкентлик рассом Сергей Игнатьев эса бу ёдгорликни «каптарлар учун ҳожатхона» дея атади.

«Эртага «дангаса»ларни супурги билан уриб ҳайдашади. Беваси эса қўриқчилар ҳимоясида йиғлоқи бир нутқ сўзлайди. Фақат каптарлар ҳурсанд бўлади, янги туалет қурилганига», дея изоҳлади рассом 16 октябр куни кутилажак маросим ҳақида.

Манба: Eltuz.com