Туркиядан қайтганидан сўнг қамалган ака-укалар озод бўлди

Туркиядан қайтганидан сўнг қамалган ака-укалар озод бўлди
64 views
16 October 2018 - 9:38

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳри судида 15 октябрь куни бўлиб ўтган апелляция маҳкамаси ака-ука диндорлар – 56 яшар Аброл ва 53 яшар Шуҳрат Дўсмуҳаммедовларни суд залидан озод қилди.

8 октябрь куни Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳри суди қамалмаслиги ҳақида прокурор ваъдаларига ишониб, Ўзбекистонга қайтгандан сўнг ҳибсга олинган ака-ука диндорлар – 56 яшар Аброл ва 53 яшар Шуҳрат Дўсмуҳаммедовларнинг ҳар бирини 6,5 йилга озодликдан маҳрум этиш ҳақида ҳукм чиқарган эди.

Суд ака-укаларни Ўзбекистон Жиноят кодексининг 244- моддасида (Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш ёки тарқатиш; диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этиш) ва 223-моддасида (қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш ёки Ўзбекистон Республикасига кириш) айбдор деб топган эди.

Беш йилдан буён қидирувда бўлган тошкентлик диндор ака-укалар 28 май куни Истанбулдан Тошкентга қайтгач, аэропортда қариндошларига бирров кўрсатилганидан сўнг қўлга олинган эди.

Манба: Eltuz.com