Журналистлар мулкини тортиб олган ҳоким ишдан олинди

Журналистлар мулкини тортиб олган ҳоким ишдан олинди
27 views
16 October 2018 - 18:38

Урганч туман ҳокими Бекчонов Отабек Исмойилович 15 октябр куни ишдан олинди. Унинг ишини ҳозирги пайтда ҳокимлик мулозими Қудрат Ражабов вақтинча бажариб турибди

Урганч туман ҳокими «Элтуз» нашрига келиб тушган маълумотга кўра, ишда йўл қўйган жиддий хатоси учун ишдан олинган. Шу куни, туман прокурори Д.Мадиримовга ҳайфсан берилган.

Шу йилнинг август ойида Урганч туман ҳокими қурилиш ишлари бўйича ўринбосари 29 яшар Бекзод Абдримов ерга эгалик ҳуқуқини олиб бериш учун пора олганликда айболаниб қамалган эди.

Ишдан бўшатилган туман ҳокими Отабек Бекжонов, ҳорижда яшаётган хоразмлик ака-ука журналист Бобожоновларнинг уйларини тортиб олиш ҳақидаги қарори билан «Элтуз» мухлисларига яхши таниш.

Урганч туман ҳокими Отабек Бекчонов қарори асосида чиқарилган ижро варақаси

Мулк эгаларига шикоят қилиш муддати ўтиб кетганидан кейин хабар берилган эди.

Ҳозирда журналистларнинг мулкини тортиб олиш ҳақидаги суд қарорини бекор қилиш юзасидан адвокат иш бошлаган.

Манба: Eltuz.com