Рост экан!

Рост экан!
50 views
17 October 2018 - 7:00

РОСТ ЭКАН!!!

Бугун Тошкент шаҳридаги «Дорихона»лардан бирига кирдим. Шанғиллаётган аптекачининг сўзлари эътиборимни тортди:

-Дорингиз сотилмаяпти, эшитяпсизми?, у телефонига пуфларди, 40 ёшларни қоралаётган оқ халатли жувон. -Сотилмаган дорингиз учун пулини тўлаб беролмаймиз. Менга бақирманг!….

Телефоннинг нариги тарафидагилар тиқилинч қилишяпти шекилли, аптекачи жувон асабини тизгинлаб, ётиғи билан тушунтиришга ўтди:

-Каттангизга айтинг, ўртада шундай келишув бор. Дориларингиз 2 ой ичида сотилмаса биз дорини қайтариб берамиз… Если хотите, мы сегодня же отгрузим ваш товар… Или.. или… этинг менеджерингизга дўхтирларни олдига кирсин, келишсин, дориларни улар ёзиб беришсагина сотилиши мумкин… Нима, биринчи марта қиляптими? Этинг ўша Малиакангизга ўзи яхши билади қайси дўхтирлар билан қанақа ишлашни…

Ана холос!!!

Шу пайтгача дўхтирлар аптекачи билан келишиб ишлайди, нафи тегса, тегмаса «кафти қизиган» дўхтир ашнақа бепойда дориларни фойда кўргани учун ёзиб бераверади деса ишонқирамасдим!

Ўз кўзим билан кўриб, қулоғим билан эшитганимдан сўнг иймон келтирдим, ДЎХТИРЛАР, ЗАҲАРИГА ОЛГАНИДАН СЎНГ ШУНАҚА ДОРИЛАРНИ ФАЛОН АПТЕКАДА БОР деб ёзавераркан-да!

Яна дори-рецепт ёзмайдиган дўхтирлар беҳудага жирилламасин. Тоза танга кир юқмайди!…

16.10.2018.

Абдулла Вахш

facebook.com