Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси қўлга олинди

Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси қўлга олинди
111 views
17 October 2018 - 12:54

“Озодлик” радиосининг хабар беришича, Қозоғистон коррупцияга қарши кураш ва давлат хизматлари масалалари бўйича агентлиги Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчисини катта миқдордаги пулни ўзлаштирганликда гумонламоқда.

Бу ҳақда 16 октябрь куни Остонада бўлиб ўтган брифингда Қозоғистон коррупцияга қарши ва давлат хизматлари масалалари бўйича агентлиги расмий вакили Жанна Бастарова маълум қилди.

“У маъсул вазифада ишлар экан Қозоғистонинг Ўзбекистондаги элчихонаси маъмурий биноси қурилишида бажарилган ишлар бўйича ёлғон актга имзо қўйишда гумонланмоқда. Етказилган зарар 140 миллион тангадан (380 минг доллардан кўпроқ) ошиб кетади”, – деди Бастарова.

Дипломат Коррупцияга қарши кураш Миллий бюроси ходимлари томонидан қўлга олинди.

Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Ойбек Смадиёровнинг сўзларига кўра, Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси бўйича масала вазирлик собиқ масъул котиби Анарбек Карашевга нисбатан жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари доирасида кўтарилди.

«Бизнинг принципиал позиция шундан иборатки, биз ҳар қандай молиявий қонунбузарликларни аниқлашимиз ва олдини олишимиз керак. Вазирлик тергов органларига барча томонлама кўмак кўрсатмоқда», – деган Ойбек Смадиёров.

ЎХҲ ахборот бўлими