Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда атом электр станцияси қуриш масаласида ёлғизланиб қолган

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда атом электр станцияси қуриш масаласида ёлғизланиб қолган
27 views
17 October 2018 - 17:49

Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятида атом электр станцияси (АЭС) қуриш масаласида ёлғизланиб қолган. Ўзбекистон Халқ Ҳаракати (ЎХҲ)нинг Тошкентдаги бир неча манбаларининг хабар беришича, АЭС қурилишига Фанлар академияси, парламент, ҳукумат аъзолари ва ҳаттоки президент маъмурияти ҳам қарши чиқишмоқда.

“Яқинда бўлиб ўтган мажлисда Ўзбекистон Фанлар академия аъзолари ҳам ушбу обектнинг қурилишига қарши сўзга чиқишди. Аввалроқ бўлиб ўтган норасмий учрашувларда парламент ва ҳукумат аъзолари, ҳаттоки президент маъмурияти ҳам АЭС қурилишига қарши чиқиш қилишган эди. АЭС қурилишига қарши бўлганлар фикрлари турли (оғзаки ва ёзма) шаклларда давлат бошлиғига етказилган. Аммо Мирзиёев жамоатчилик фикрини тинглаш ўрнига, уни эътиборсиз қолдиришни афзал кўраяпти.”- дейди ЎХҲнинг Тошкентдаги манбаси.

Манбаларнинг айтишича, Ўзбекистонда рус атом электр станцияси қурилиши ғояси рақиблари, ушбу лойиҳани амалга оширишлиши натижасида мамлакатдаги шундай ҳам ёмон экологик вазитнинг янада ёмонлашишидан хавотирда. “Бундан ташқари, АЭС бўйича ўзбек-рус келишувининг бир бандига кўра, Бухоро вилоятида уран чиқиндилари учун мозор яратиш ҳам кўзда тутилган, ва у ерга нафақат қурилажак АЭС чиқиндиларини, балки Россиядан келтириладиган уран чиқиндилари ҳам кўмилишига келишилган”, дейди ЎХҲнинг Ўзбекистон ҳукуматидаги манбаси.

Шунингдек ҳукуматдаги манбанинг айтишича, ўзбек-рус келишувининг яна бир бандига кўра, “АЭСни қўриқлаш РОССИЯ қуролли кучларининг ҳарбий қисмлари томонидан амалга оширилади”. “Бу эса, Бухоро вилоятидаги Адиркўл кўли ёнида ҳали қурилмаган АЭСнинг қўриқчилари кўринишида ҳақиқий рус ҳарбий базасини жойлашиши режалаштирилганини англатди”.

Манбанинг айтишича, шартноманинг ушбу банди, Ўзбекистон қонунчилиги ва давлат ҳарбий докторинасига зид бўлиб, унга кўра республика ҳудудида хорижий ҳарбий база жойлаштириш тақиқлангандир. “Менимча, Мирзиёев Ўзбекистон Республикасини Россия Федерациясининг Ўзбекистон вилоятига айлантиришга шошилаяпти”,- дейди Тошкентлик манба.

У ўз фикрини тасдиқлаш учун, яқинда президент Мирзиёев рус ҳарбий учоқларига Ўзбекистон ҳаво ҳудудларидан фойдаланишга рухсат бергани ва бундай қарор қабул қилишдан аввал президент на халқ билан, на жамоатчилик билан ва на парламент билан маслаҳатлашмаганлигини факт сифатида келтириб ўтди.

ЎХҲ ахборот бўлими