Москвалик депутат Каримов ҳайкалини қабристонга кўчиришни таклиф қилди

Москвалик депутат Каримов ҳайкалини қабристонга кўчиришни таклиф қилди
66 views
18 October 2018 - 9:16

Москванинг Якиманка туманидаги хиёбонга ўрнатилган, 16 октябрь куни очилиши кутилган Ислом Каримов ҳайкали эртаси куни ҳам очилмади.

Якиманка тумани депутатлари кенгаши раиси Андрей Морев билан ҳамроҳликда 16 октябрга ўтар кечаси ёдгорлик ўрнатилган ҳудудга киришга уринган «Дождь» телеканали мухбиридан ҳудудни тарк этиш талаб этилди.

Морев «Дождь» ТВ каналига берган интервьюсида Каримов ҳайкалини Москвадаги нуфузли шахслар қабристони бўлган Ваганковага кўчириш таклифини билдирди.

Шунингдек, Моревнинг айтишича, жамоатчиликнинг муттасил қаршилигига қарамасдан, Каримов ҳайкалини ярим тунда ўрнатиб кетишган.

Москва шаҳри ҳокими Сергей Собянин 2017 йилнинг 27 октябрида Россия пойтахтининг Якиманка туманида Ислом Каримовга ҳайкал ўрнатиш ҳақида қарор чиқарган эди.

Каримовга Якиманка хиёбонида ҳайкал қўйилишига қарши петицияга у ўрнатилгунга қадар 7400 дан зиёд имзо йиғилган.

Манба: Eltuz.com