Бунақаси диктатор режимида ҳам бўлмаган

Бунақаси диктатор режимида ҳам бўлмаган
74 views
19 October 2018 - 16:49

Мамлакат куч ишлатар тизимлари мессенжер ва ижтимоий тармоқларни назорат қилмоқда. Яъни менинг мессенжер ва ижтимоий тармоғимдаги ҳисобларимга уланиб олишган. Телефонимни бир мутахассисга кўрсатганимда, телеграм ҳисобимга мендан бошқа яна тўрт киши, турли ерлардан уланиб олишганлиги айтди.

Компютеримда ҳам электрон почта ёки фейсбук ҳисобимга ҳам уланиб олинган, ҳар сафар почта ва фейсбук ҳисобимни ўчирмоқчи бўлсам “саҳифани ёпсангиз, мазкур компютерга уланган бошқа компютер тармоқдан узилади, давом этилсинми?” дея савол чиқади.

Бу ҳолатдан хавотирланиб таниш мутахассисга олиб бордим, мутахассис текшириб кўриб, “қандай бўлганини тушунмадим, аммо ҳақиқатдан ҳам сизнинг комютерингизга уланиб олинган экан, эҳтиёт бўлиб фойдаланинг” деб айтди.

Фейсбукда бир нарса ёзиб тарқатай десам тарқата олмайман. Электрон почтамга компютердан уланиб олинган. Ҳеч нафас олишнинг имкони бўлмаяпти. Бунақаси диктатор режимида ҳам бўлмаган эди.

Малоҳат Эшонқулова
Мустақил журналист

facebook.com