Бойсунда МХХ бир инсон умрига зомин бўлди

Бойсунда МХХ бир инсон умрига зомин бўлди
66 views
20 October 2018 - 8:00

Сурхондарё вилояти Бойсун тумани Марказий шифохонасининг главврачи Маҳмуджон Қосимов, 2018 йил 2 октябрь куни 57 ёшида, саратонс касаллигидан вафот этди.

Унинг укаси, Мавлонжон Қосимов эса шундай дейди, “Акам, Маҳмуджон Қосимов Бойсун тумани Марказий шифохонасида бош шифокор бўлиб 4 йил ишлади. Шу ишлаган даврида, Бойсун тумани МХХсининг ходими Суннатилло исимли шахс, бошчилигида туман Марказий шифохонасини ревизия қилишган. Шу текширув даврида, акамдан олдин ишлаб кетган бир нечта главврачлар шифохонани талон-тарож қилганлиги маълум бўлди.

Бироқ, ўша дебитор ва кредитор қарзларни узуш, Маҳмуджон Қосимовнинг бўйнига келиб тушди. Олдин раҳбарлик лавозимида ўтирган масъул шахсларнинг бошидан соқит бўлганми ёки бўлмаганми ҳаммаси учун акам жавоб берадиган бўлди.

Кейин билсак, олдин раҳбарлик қилиб кетган бош шифокорларнинг ҳаммаси, Бойсун туман МХХсининг бошлиғи Суннатиллога пора бериб келишган экан.

Акам Маҳмуджон Қосимов бош шифокор лавозимига тайинланганидан сўнг,  ўша МХХ ходими Суннатилло “хафтасига 500 АҚШ доллари ва тандир гўшт олиб келиб турасан. Агар олиб келмасанг, умрингни мана шу подвалда чиритиб юбораман” деб унинг олдига кўп талабларни қўйган экан.

Акам Маҳмуджон Қосимовнинг тўнғич ўғли ва келини Америка Қўшма Штатларида ўқишга ва ишга кетган эди. Ана шу жияним ҳар ойи, 3-5 минг АҚШ доллари миқдорида акамга  пул юбориб турган. Шу пулнинг 500 долларини  эса,  МХХнинг ходими Суннатиллога бериб турган.  Бу “ИШ” 4 йил давом  этган.

Охирги йиллар давомида акам, Бойсун тумани МХХсининг ходими Суннатиллога пора  бермай қўйганидан сўнг, Маҳмуджон Қосимовнинг соғлиғи ёмонлашиб қолди. Унинг ўпкасидан бир неча бор сув олишди. Шифкорларнинг айтишича, “орқа томонига қаттиқ жисм билан урилган. Натижада ўпкада сув йиллар давомида йиғилган. Охири ўпка тешилган. Бу нарса сартон касаллигига олиб келган” деб ташҳис қўйишди.

Акам,  шу касалликни олдини олиш мақсадида Тошкентда бир неча бор даволанди. Афсуски, бу дардга даъво тополмади. Охири ўша касаллик туфайли, бу дунёни тарк этди…”.

Фахриддин Тиллаев