Шул мамлакатда

Шул мамлакатда
25 views
20 October 2018 - 9:00

 

      ШУЛ МАМЛАКАТДА

 

Наҳот бағринг тилинган эмас,
Элнинг дарди билинган эмас,
Ҳақорат гар шул мамлакатда
Шеърларинг ман қилинган эмас.

Қора рўйхат боқсалар эди,
Қўлга кишан тақсалар эди.
Ҳеч бўлмаса ёзганларингни
Гулханларда ёқсалар эди.

Ким бойиди, ким амалда – шод.
Ким отилди, ким қамалди – дод.
Эл-улус сукутда, улкан сабрда,
Мардлар ё қафасда ва ё қабрда…
Уялармиз – биз тирик, озод.

Карим Бахриев

facebook.com