Ўзбекистон ҳаво йўларининг Россиянинг ҳарбий учоқларига очиб берилиши ўта хавфли оқибатларга олиб келиши мумкин

Ўзбекистон ҳаво йўларининг Россиянинг ҳарбий учоқларига очиб берилиши ўта хавфли оқибатларга олиб келиши мумкин
88 views
20 October 2018 - 9:46

Ўзбекистон ҳаво йўларининг Россиянинг ҳарбий ҳаво кемаларига очиб берилиши ҳақидаги келишувга жамоатчилигимиз алоҳида эътибор бериши лозим, чунки бу келишув жиддий ва ўта хавфли оқибатларга олиб келиши мумкин. Қисқа қилиб айтсак бу келишувнинг маъноси мана бунда:

Россиянинг сув ҳарбий кемаларини ўрта денгиздан Ғарб мамлакатлари чеклаб қўйса, бугун буни эҳтимоли баланд, чунки бугун ҳарбий сув кемалари орқали Москва ҳаво кемаларни учириб Сурияни бомбардимон қилиб келмоқда. Демак ҳозир бошқа ҳаво йўллари рус ҳарбий кемалари учун ёпилса, Сурияни ва мана энди Ливияни ҳам бомбардимон қилиш учун, ҳарбийларини ташлаб юриш учун ҳаво йўллари жуда зарур бўлиб қолади. Афғонистонда ҳам Россия фаоллашиб қолган, ким билмаса. Қисқаси урушларини давом эттириш учун Путининг ҳарбий кучларига ҳаво йўли керак, ишончли ҳаво йўлари. Айнан энди, Ўзбекистон шунақа даҳшатли имкони яратиб бермоқчи Россия учун.

Аниқроғи, энди бизга умуман алоқаси бўлмаган, даҳшатли, Суриядаги уруш, Ливиядаги уруш бизники бўлиб қолиши мумкин. Қисқа қилсам, биз томондан Россиянинг Суриядаги ҳарбий жиноятларда иштирок этиш таваккали бугун баланд. Фақат жуда оддий савол бор, Афғонистон бизга камми? 30 йилдан буён СССРнинг айби билан бошланган уруш ҳали ҳам давом этмоқда, 27 йил бўлди СССР ҳам йўқ бўлиб кетганига, лекин охир-оқибатда биз азобдамиз. Бу сафар ҳам тешик тоғора билан, охири биз қоламиз.

Фақат уруш бизга етмай турган эди, Россиянинг, Асаднинг, Эронинг бизга ёт, бегона бўлган манфаатлари учун уруш…

Анвар Назир

facebook.com