Саудия Арабистони Жамол Қошиқчи ўлдирилганини тан олди

Саудия Арабистони Жамол Қошиқчи ўлдирилганини тан олди
117 views
20 October 2018 - 10:18

Саудия Арабистони саудиялик журналист Жамол Қошиқчининг Истанбулдаги Саудия Арабистони косуллигида ўлдирилганлигини тан олди. Саудлар, Қошиқчининг консулликда юз берган жанжал пайтида ўлдириланни маълум қилди.

Саудия Арабистонининг расмий ахборот агентлиги SPA да эълон қилинган хабарга кўра, Саудия Арабистони Бош прокуратураси олиб борган тергов ишлари натижасида, Қошиқчи Истанбулдаги консулликка келган пайтда, бу ерда бўлган бошқа Саудия ватандошлари билан тортишишни бошлаганлигини, тортишманинг жанжалга айлангани ва натижада Қошиқчи ўлгани, аниқланганлигини айтган.

Ар-Риёд ҳукумати томонидан журналистнинг ўлими билан боғлик пойлашилган маълумотлар ичида жасаднинг оқибати ҳақида билги берилмади.

Бундан ташқари, Валиаҳд шаҳзодага яқин бўлган, жиноят билан боғлиқ 18 кишининг лавозимидан олинароқ ҳибсга олингани айтилди.

Эслатиб ўтамиз, Жамол Қошиқчи 2 октябр куни Саудия Арабистонининг Истанбулдаги бош консуллигига кирганидан сўнг ғойиб бўлди. Ҳукумат талаби билан у дипломатик ваколатхонада ажрашиш тўғрисидаги ҳужжатларни шахсан қабул қилиб олиши керак эди. Журналист қаллиғини кираверишда қолдирган, бироқ қайтиб чиқмаган.

ЎХҲ ахборот бўлими