«ОЛИС ТАБАССУМ СОЯСИ»
КИТОБИДАН
КУЗ
Тонг отсин, сизларни таажжуб кутар,
Ҳозирча хотиржам ухланг барингиз.
Тонг отсин, албатта, «шув» этиб кетар
Ёз бўйи асраган юракларингиз!
Дераза ортида – ушбу фурсатда –
Пинҳон тайёрланар ҳар оғоч
Кўзингиз олдида, тонгда, тўсатдан
Пайдо бўлмоқ учун қиппа-яланғоч!
1980
(238)
Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (146-саҳифа.)
(давоми бор)