Кубронинг ити

Кубронинг ити
41 views
30 October 2018 - 6:00

 

 

КУБРОНИНГ ИТИ

Ит ҳавода муаллақ қолди у куни,
Оч бўрининг ҳидини олгани замон.
Ўргимчакнинг тўрлари ўради уни,
Амударё еллари, кезар андармон.

Қонхўр ёвни қайраган олтин занжирлар,
Қочдилар, хавф-хатарда итни қолдириб.
Уятидан эзилди, болдай анжирлар,
Кубро чиқди майдонга туғин, елдириб.

Тулпордайин, кишнади, ям-яшил байроқ,
Мўмин аҳли байроққа бўлди, жамбул-жам.
Наъра тортди, чавандоз; момоқалдироқ,
Қуёшдай шуъла солди, жимжиллоқдек шам.

Бўри таъзим қилди-да, йўл берди, четлаб,
Кубро туғнинг остида, турди, минордек.
Йиртқич ҳамла қиларди, юраги бетлаб,
Қонхўр бўлсаям, занғар, ўр эди тоғдек.

Хоразм байроғига, ёприлди гала,
Гужумдек, соя ташлаб, турди, пир дайр.
Ўрнида бўлганида, қуларди қалъа,
Тиллаша олмади-да, бўри бехайир.

Панжасини очолмай, ўн икки бўри,
Болдоғидан чоптилар, пирнинг қўлини.
Байроқни илиб, панжа учди охири,
Қип-қизил қонга бўяб, “Осмон кўли”ни.

Ит узлатга чекинди, занжирдан қочиб,
Олтинга ишонмади, ўша кундан сўнг.
Вафо истаб, йиғлади, ёшларин сочиб,
Хоразмнинг бўлмади, ҳоли, шундан ўнг…

Ислом ХОЛБОЙ

facebook.com