“Салмонни ҳатто Трамп ҳам қутқараолмайди!”

“Салмонни ҳатто Трамп ҳам қутқараолмайди!”
58 views
23 October 2018 - 12:49

(Суратда: “Yeni Şafak” газетаси бош муҳаррири Иброҳим Қорагул)

Суадиялик журналист Жамол Қошиқчининг Саудия Арабистони консуллигида ўлдирилиши бутун дунёни ларзага солди. Барча мамлакатлар Саудия Арабистонига ўз реакцияларини билдирар экан, Туркиянинг “Yeni Şafak” газетаси бош муҳаррири Иброҳим Қорагул бу воқеа атрофидаги даҳшатлардан иддао қилди.

“Yeni Şafak” газетаси бош муҳаррири Иброҳим Қорагул, “Қошиқчи жинояти фош бўлмаса эди, яна кўплаб киши шу тариқа йўқ қиланар эди. Бунинг устига бу кишилар фақатгина Саудия Арабистони ватандошлари билан чегараланиб қолмасди. Бу рўйхат уларнинг қўлларидадир”, деди.

Иброҳим Қорагул, “Қошиқчидан кейин бошқалари ҳам ўлдирилар эди. Салмон-Заид лойиҳасининг Туркияга қандай алоқаси бор? Эрдўғон бугун қандай баёнот беради? Салмонни ҳатто Трамп ҳам қутқараолмайди..” сарлавҳаси билан эълон қилинган мақоласида Саудиялик журналист Жамол Қошиқчи жинояти билан боғлиқ воқеаларни шундай баҳолади.

ҚОШИҚЧИ ЖИНОЯТИДА ҲАМКОРЛИК ҚИЛДИЛАР: “Ким нима деса десин, бу жиноятда ёки амалиётда Саудия Арабистони, БАА, Миср, Исроил разветка органлари ҳамкорликда ишлашди. Мазкур тадбир АҚШ разведкасининг хабардорлиги ҳатто даҳлдорлиги билан амалга оширилган. Аввалроқ бошқа бир қатор давлатларда амалга оширилган ўхшаш разиллик, бу сафар Туркияда қилинди, аммо Туркия тарафидан жиноят фош қилинди”, деган Қорагул, сўзини давом эттирар экан, “Бошқалар ҳам ўлдирилмоқчи эди. Қуддусни, Маккаю-Мадинани сотган одамлардир булар”, ифодасини қўлланди.

ЛОЙИҲА ЖУДА ЖИДДИЙ ТАЛОФАТ КЎРДИ: Ушбу лойиҳанинг биринчи “кўзга ташланган” ҳаракати, АҚШ ва Исроилнинг минтақавий назоратни кучайтириши мақсадида амалга оширилган, Қуддусни Исроилнинг пойтаҳти сифатида фойдаланиши жараёнидир. Туркиянинг дунёни оёққа турғазиши ортидан лойиҳа жиддий талофат кўрди. Саудия Арабистони, БАА, Мисир, Исроил ва АҚШ доираси ичида Қуддусдан ташқари Макка ва Мадина устидан ҳам ҳозирликлар кўрилди.

Манба: internethaber.com

ЎХҲ ахборот бўлими

Туркия туркчасидан ўзбекчалаштирилди