ҲОКИМ БЎЛСА НИМАЮ, ВАЗИФАСИНИ БАЖАРУВЧИ БЎЛСА НИМА?

ҲОКИМ БЎЛСА НИМАЮ, ВАЗИФАСИНИ БАЖАРУВЧИ БЎЛСА НИМА?
117 views
02 January 2012 - 6:50

Ўзбекистон Ислом Каримов деган шахснинг томорқасига айланганига 20 йил тўлди. Бу йиллар давомида, Ўзбекистонда “давлат” деган ном қолди, аммо давлатни давлат қиладиган ҳамма қадриятлар йўқ қилинди. Бугун мустақил Ўзбекистоннинг  на мафкураси бор, на сиёсий тамойили. Конституция дейилган қоғоз парчаси қаерда ётибди, буни ҳеч ким билмайди. Билишнинг ҳам кераги йўқ, чунки амал қилинмайдиган Асосий Қонуннинг кимга ҳам кераги бор? Ўзбекистонда қонун, ҳуқуқ ва адолат излаш ҳам ноўрин. Хуллас, бугунги Ўзбекистон қадимги Туркистон хонликлари даражасида ҳам “давлат” эмас. Туркистон хонларининг, заиф бўлса ҳам, иймони, ёмон бўлса ҳам, сиёсий тамойиллари, нисбатан бўлса ҳам, адолатлари бор эди-да…

Мамлакат Президентнинг шахсий томорқаси бўлгандан кейин, унинг истаган бурчагига истаган кишисини қоровул қилиб қўйишга у, албатта, ҳақлидир. Шунинг учун ҳам, вилоят ҳокимларини алмаштириш учун, Ислом Каримовнинг “пишт”, дейиши кифоядир. Аввалари ҳокимларни, тўғрироғи, вилоят қоровулларини алмаштиришга томорқа хўжайинининг ўзи борар эди. Энди бу иш Бош Вазир Шавкат Мирзиёевга топширилган. Аслида, бу вазифа учун Бош Вазирни безовта қилишнинг кераги ҳам йўқ. Президент маъмуриятидан кичик бир ходим вилоят кенгашида томорқа эгасининг вилоятнинг  қоровулини ишдан олиш ва янгисини ишга тайинлаш ҳақидаги фармонини ўқиб берса, олам гулистон!  Шу тарзда аввалги ҳоким йўқ қилиниб, унинг ўрнига янгиси тайинланаверади. Вилоят Халқ Кенгашларида ўтирган депутатларнинг эса, овоз чиқаришга жасоратлари йўқ. Акс ҳолда Мажлис ўтирғичидан тўппа-тўғри милициянинг подвалига йўл олишлари мумкин. Мана сизга Ислом Каримовнинг маҳаллий сиёсатдаги “мўъжизалари”…

Вилоят ҳокимларининг, кечирасиз, қоровулларининг золимлиги, порахўрлиги, инсофсизлиги ҳақида гапириб ўтирмасак ҳам бўлади. Нимага дейсизми? Ахир балиқ бошидан чириган-да! Томорқанинг эгаси муштумзўр бўлгандан кейин, қоровул нима бўларди? Охирги пайтларда Фарғона, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларининг ҳокимлари шу тарзда алмаштирилган эди. Навбат Бухоро вилоятининг қоровулига келибди. Аммо сўнгги ҳокимлар алмашуви театрида томорқанинг эгаси янги тамойил ўйлаб чиқарганга ўхшайди. Маълум бўлишича, ҳокимлар ўрнига ҳоким вазифасини бажарувчилар тайинланаётган экан.  Ким билади дейсиз, инсофсиз томорқа эгасининг ақлига нима келган экан? Қолаверса, ҳоким бўлса нима-ю, вазифасини бажарувчи бўлса нима? Барибир бир куни ё хизмат поғонасидан пастга қулайди, ёки бўлмаса, милициянинг подвалига қараб йўл олади…

Йўлдош Абдулла ўғли
31 декабрь, 2011 йил

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi