Мажбурий меҳнатга оид мониторинг ўтказаётган ҳуқуқбонлар ИИБ ходимлари томонидан таҳқриланди

Мажбурий меҳнатга оид мониторинг ўтказаётган ҳуқуқбонлар ИИБ ходимлари томонидан таҳқриланди
34 views
26 October 2018 - 6:00

2018 илнинг 24 октябрь куни мустақли журналист ва ҳуқуқбон малоҳат Эшонқулова ҳамда Альянс инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташклиоти етакчиси Елена Урлаевалар Тошкнет вилоятининг Чиноз туманида мажбурий меҳнатга оид мониторинг ўтказиш мақсадида туманнинг олмазор шаҳарчасида бўлганларида ички ишлар ходимлари томонидан қўлга олинганлиги ҳақида хабар келди.

Эшонқулова ва Урлаевалар пахта териш учун олиб чиқилган минглаб Ички ишлар идоралари ходимлари жойлаштирилган Чинозлик ўша машҳур Аҳмадбойнинг асосий офисига тунаш мақсадида жойлаштирилганлигига гувоҳ бўлганлар.

Ҳуқуқбонлар пахта теримига жалб этилган ИИБ идоралари ходимларига Халқаро Меҳнат ташкилотининг кепкалари ва Меҳнат вазирлигининг флаерларини тарқатаётганларида қўлга олинган.

ИИБ идоралари ходилмарига полковниклар кепка фа флаерларни олишни қатъий ман қилиб қўйган. Шунингдек, ҳуқуқбонларга ҳам кепва ва флаерлар тарқатишни таъқиқлашган.

Чиноз туманининг олмазор шаҳарчаси ИИБ таянч пункитига келтирилган ҳуқуқбонлар тинтувдан ўтказилган. Урлаеванинг қўлларини қайириб, куч ишлатиб, фотоаппарати тортиб олишган. Бунингдек муносабатдан қон босими кўтарилиб кетган Урлаевага тез ёрдам машинаси чақиртирилган. Тез ёрдам машинаси муолажа қлиган.

Эшонқулова телефонига қўйлиган паролни очиб бермаганлиги сабабли унинг телефони ва воқелик хусусида ҳеч кимга хабар бера олмаслиги учун СИМ картаси синдириб ташланган.

Зарҳала ҲАКИМОВА

facebook.com