“Бу аёлни президент вакилига ишончсизлик билдиргани учун “ёпинг!”

“Бу аёлни президент вакилига ишончсизлик билдиргани учун “ёпинг!”
29 views
28 October 2018 - 11:11

ТОШКЕНТ ШАҲАР ЧИЛОНЗОР ТУМАН ПРОКУРОРИ КОМИЛОВ: “БУ АЁЛНИ ПРЕЗИДЕНТ ВАКИЛИГА ИШОНЧСИЗЛИК БИЛДИРГАНИ УЧУН “ЁПИНГ!”

Мана, бир ойдирки, Чилонзор тумани, Бўрижар маҳалласи, Д20 “А” даҳада жойлашган 8-уйнинг таъмири учун 2016-2017 йиллар давомида, яъни 11 ой ичида Давр банк томонидан ажратилган 126 миллион сўмлик кредит маблағининг талон-тарож этилгани юзасидан журналист суриштируви олиб бормоқдаман.

ТОШКЕНТ ШАҲАР ЧИЛОНЗОР ТУМАН ПРОКУРОРИ КОМИЛОВ: “БУ АЁЛНИ ПРЕЗИДЕНТ ВАКИЛИГА ИШОНЧСИЗЛИК БИЛДИРГАНИ УЧУН “ЁПИНГ!”Мана, бир ойдирки, Чилонзор тумани, Бўрижар маҳалласи, Д20 “А” даҳада жойлашган 8-уйнинг таъмири учун 2016-2017 йиллар давомида, яъни 11 ой ичида Давр банк томонидан ажратилган 126 миллион сўмлик кредит маблағининг талон-тарож этилгани юзасидан журналист суриштируви олиб бормоқдаман.8-уй аҳолиси шикоят қилиб Президент халқ қабулхонасига борганидан бери Ҳисоб палатаси, туман ҳокимияти, 4-сектор, Уй-жойдан фойдаланиш вазирлигининг Тошкент шаҳар бошқармаси, Чилонзор туман прокуратураси, тумна солиқ идораси, Давр банкдан – жами – ўнлаб ваклилар келишади ва талон-тарож этилган маблағларни жойига қўйишга уриниш ўрнига 8-уй аҳолисини “Ертўлангизни таъмирлаш учун Давр банкдан кридет (Уф, яна кредитми?!) олинг!” дея мажбурлашгани мажбурлашган. Ҳар гал бир зумда ўзлари билан бирга “подрятчик” ҳам олиб келишади!Бугун, 2018 йилнинг 25 октябрь куни соат 17.00 лар атрофида 8-уйга Чилонзор туман прокурори Комиловнинг шахсан ўзлари Чилонзор туман солиқ идораси раҳбари ва ходимлари, Давр банк Чилонзор туман филиали раҳбари ва ходимлари, 4-сектор ходимлари билан жами тахминан 10 кишилар атрофида ташриф буюрди.- Мен ҳамиша ўз сўзимнинг устидан чиққан одамман! Сизларга ваъда бераман, еб кетилган кредитларингиз юзасидан айбдорларга жиноят иши очаман ва ўзлаштирилган сўммани ўз жойига қайтараман. Аммо ҳозир вазият жуда танг. Сизлар зудлик билан уй подвалини таъмирлашингиз, қишки мавсумга тайёргарлик кўришингиз зарур. Сиз кредит олишга рози бўлсангиз, менинг ўзим шу ерда штаб қуриб, кредит маблағини мақсадли, ўз ўрнида сарфланишини назорат қиламан, – деб 8-уй аҳолисини ишонтиришга чоғлангандилар шунда мен Комиловга қарата шундай дедим:- Ҳурмтали прокурор Комилов, 8-уй аҳолиси “Беҳруз омад сервис” ХУЖМШда ўғирликлар содир бўлаётганлиги хусусида 2017 йилда Президентимизнинг Халқ қабулхонасига шикоят йўллаганида бу шикоят айланиб келиб сизнинг қўлингизга тушган ва ўшанда сиз “Беҳруз омад сервис” ХУЖМШда қонун бузилиш ҳолатларига йўл қўймаганлиги аниқланди” дея “отписка” жавоб хати жўнатиш билан кифояланган эдингиз. Сиз ўз вақтида халқнинг арз-додига қулоқ тутганингизда эди, аҳвол бу даражага бориб етмаган бўларди. – Ҳурмтали прокурор, 8-уй аҳолиси олдинги ширкат директори 126 миллион сўм кредит олганидан ҳам бехабар, кредит тўлаётганлигидан ҳам бехабар. Кредит олинган, иш бажарилмаган. Аҳоли қилинмаган иш учун Давр банкга 2 йил давомида сал кам 24 миллион сўмлик фоиз тўлаган. Ёш оилаларда жанжал чиқмоқда. Нимадан? Етишмоқчиликдан. Мана, сиз яна кредит таклиф қилмоқдасиз. Нега энди 8-уй аҳолиси икки маротаба ҳақ тўлаши керак? Сиз аввал ўғирланган маблағларни жойига қайтариш масаласини кўриб чиқинг, айбдорларга нисбатан жиноят иши очинг. Бугун молиявий қинғирликка қўл урганлар жиноятга жазо муқаррар эканлигини англамас экан, эртага уларнинг орқасидан издошлари кўпаяверади. Сиз уларга бу ҳукуматнинг ўз сўровчиси – эгаси бор эканлигини, бу мамлактада қонун устувор эканлигини, ҳар бир ноқонуний ҳаракат учун жазо муқаррар эканлигини исботлашингиз керак. Мана, ҳозир сиз “Мен сўзимнинг устидан чиқаман. Олган кредит маблағингиз ўз ўрнида сарфланади! Мен кафолат бераман – олдинги кредит маблағини талон-тарож қилганларга жиноят иши очилади” деб 8-уй аҳлини ишонтиришга уринмоқдасиз. Бироқ, мени бир нарса ташвишга солмоқда: Бир ойдирки, биз молиявий қинғирлик ҳақида хабар бермоқдамиз. Исбот-далил келтирмоқдамиз. Мана, таъмир йўқлиги факт. Сиз бир ойдирки, айбдорга нисбатан жиноят иши очмагансиз. Прокуратура ходимлари ва давр банк раҳбарлари “”Падрядчик” келиб чоршанба куни ромларни ўрнатади” деб ваъда қилганидан буён ҳам 3 чоршанба ўтди. Чилонзор туман прокуратурасининг, туман солиқ идорасининг қуввати икки йил илгари пули нақд 100 фоиз тўлаб қўйилган қурилиш ташкилоти раҳбаридан 10 та ромни зудлик билан ўрнатишни талаб қилишни, ишни бажартиришни уддалай олмаяпти-ю, сизлардан яна нимани умид қилиш мумкин? Сизларга яна нега ишонишимиз керак? Қандай ишонайлик? Ваъдангизни бизга ёзма тарзда беринг, – дедим.Мени Давр банк Чилонзор филиали янги бошқарувчиси телефонларида яшринча тасвирга олмоқдалар.Сезиб турибман.Биттаси диктафонини қўшиб қўйган.Хуллас, Чилонзор туман прокурори Комиловга кўнглимда нима гапим бўлса, тўкиб солдим.Шунда гапларим нафсониятига теккан Чилонзор туман прокурори Комилов милиция формасидаги ИИБ ходимига қарата “Мен Президентимизнинг ишончли вакилиман. Бу аёл Президентга, ҳукуматга ишончсизлик билдирмоқда. Тегишли модда(! – ҳатто қайсидир моддани айтганди ҳам – ҳозир ғала-ғовурда эслолмаяпман!) билан “Олинг” бу опани!” деди қахр билан.Худди шуни кутиб тургандек участка нозири менга “сакради”.Мен ҳам қўлларимни олдга узатиб участка нозирига икки қўлимнинг билкларини тутдим: “Марҳамат, қўлимга кишан солишингиз мумкин” дедим хотиржам.Участка нозири бўйнини олдга чўзиб, бақира кетди.“Сизларнинг ишингиз айбдорни эмас, айбсизни тиқиш бўлса, мен тайёрман. Ҳамиша шундай қилгансиз! Кредит маблағларини талон-тарож этганларни тиқиш қўлингиздан келмайди, ўғирликларни ошкор этганларга кучингиз етади. Қаманг мени, нега қараб турибсиз! “Ҳукумат вакилига буйсунмади, кредит олишдан бош тортди, ҳурмтасизлик қилди” деб далолатнома –акт тузмайсизми? Тўғри гапни туҳмат деб қабул қиладиган бўлсангиз, мени олиб бориб ёпиб қўйишингиз мумкин” дедим….Прокурор Комилов ўзини четга олди.Негаки у бунингдек реакцияни кутмаганди.Қўрқиб, пусиб қолади деб ўйлаганди.Нима эмиш, уларнинг фикрича, “Аҳолини “Кредит олманглар” деб мен “бузаётганмишман”.Мен яқингинада кўчада катта афишани ўқиб қолдим. У ерда кўрга ҳасса қилиб, “Кимки жиноят ҳақида қонун идораларига хабар берса, тақдирланади” (айнан бўлмаса ҳам, шу мазмунга яқин) деб ёзиб қўйганди. Тавба!Мен молиявий қинғирликларни очишга уринмоқдаман, молиявий ўғирлик ҳақида хабар бермоқдаман!Менга мукофотлари шуми – “ёпиш” билан қўрқитиш таҳдидими?У ҳолдаана у афишалардаги шиор мазмунини ўзгартиришга тўғри келади: “Жиноят ҳақида хабар берганлар қонун идоралари томонидан таҳқирланади (мазкур осиғлиғ шиорда “таҳқирланади” деган сўз ёзилишда янглиш тарзда“тақдирланади” бўлиб қолган бўлсаям ажабмас-да!) деб ёзиш керак, тамом. Мен бугун “Ҳақиқат осомонда, калити чўнтакда” деган гапнинг аччиқ ҳақиқат эканлигини яна бир бор ич-ичимдан ҳис қилдим….Коррупция илдиз отган бу мамлакатда адолатга эришмоқ бунчалар мушкул!Қизим Зарнигор ҳамиша менга “Ойи, нега нуқул қитмирлик қиласиз, нега фақат камчиликларни ёзасиз. Атрофингизга қаранг, яхши нарсаларниям ёзинг бундоқ. Бошқа ҳамкасбларингизга ўхшаб яшашни урганинг. Сиз ҳукуматдагиларнинг жиғига тегманг, камчиликларни кўрманг, ўшанда улар ҳам сизга тегишмайди. Керакмас. Тинч яшашниўрганинг” деб ўтинарди….Ҳамиша мени “қитмирлик қилманг” дея койийдиган, “тинч яшашга” чорлайдиган қизим бугун илк маротаба :“Ойи, бунчалар адолатсизликларга 50 йил қандай қилиб чидам яшадингиз!” деб юборди….Тарафдорларим кўпаймоқда, ёшларнинг онги ўзгармоқда.Сабаб нима?Сабаб – ҳақсизлик!

Малохат Эшанкулова paylaştı: 26 Ekim 2018 Cuma

8-уй аҳолиси шикоят қилиб Президент халқ қабулхонасига борганидан бери Ҳисоб палатаси, туман ҳокимияти, 4-сектор, Уй-жойдан фойдаланиш вазирлигининг Тошкент шаҳар бошқармаси, Чилонзор туман прокуратураси, тумна солиқ идораси, Давр банкдан – жами – ўнлаб ваклилар келишади ва талон-тарож этилган маблағларни жойига қўйишга уриниш ўрнига 8-уй аҳолисини “Ертўлангизни таъмирлаш учун Давр банкдан кридет (Уф, яна кредитми?!) олинг!” дея мажбурлашгани мажбурлашган. Ҳар гал бир зумда ўзлари билан бирга “подрятчик” ҳам олиб келишади!

Бугун, 2018 йилнинг 25 октябрь куни соат 17.00 лар атрофида 8-уйга Чилонзор туман прокурори Комиловнинг шахсан ўзлари Чилонзор туман солиқ идораси раҳбари ва ходимлари, Давр банк Чилонзор туман филиали раҳбари ва ходимлари, 4-сектор ходимлари билан жами тахминан 10 кишилар атрофида ташриф буюрди.

– Мен ҳамиша ўз сўзимнинг устидан чиққан одамман! Сизларга ваъда бераман, еб кетилган кредитларингиз юзасидан айбдорларга жиноят иши очаман ва ўзлаштирилган сўммани ўз жойига қайтараман. Аммо ҳозир вазият жуда танг. Сизлар зудлик билан уй подвалини таъмирлашингиз, қишки мавсумга тайёргарлик кўришингиз зарур. Сиз кредит олишга рози бўлсангиз, менинг ўзим шу ерда штаб қуриб, кредит маблағини мақсадли, ўз ўрнида сарфланишини назорат қиламан, – деб 8-уй аҳолисини ишонтиришга чоғлангандилар шунда мен Комиловга қарата шундай дедим:

– Ҳурмтали прокурор Комилов, 8-уй аҳолиси “Беҳруз омад сервис” ХУЖМШда ўғирликлар содир бўлаётганлиги хусусида 2017 йилда Президентимизнинг Халқ қабулхонасига шикоят йўллаганида бу шикоят айланиб келиб сизнинг қўлингизга тушган ва ўшанда сиз “Беҳруз омад сервис” ХУЖМШда қонун бузилиш ҳолатларига йўл қўймаганлиги аниқланди” дея “отписка” жавоб хати жўнатиш билан кифояланган эдингиз. Сиз ўз вақтида халқнинг арз-додига қулоқ тутганингизда эди, аҳвол бу даражага бориб етмаган бўларди.

– Ҳурмтали прокурор, 8-уй аҳолиси олдинги ширкат директори 126 миллион сўм кредит олганидан ҳам бехабар, кредит тўлаётганлигидан ҳам бехабар. Кредит олинган, иш бажарилмаган. Аҳоли қилинмаган иш учун Давр банкга 2 йил давомида сал кам 24 миллион сўмлик фоиз тўлаган. Ёш оилаларда жанжал чиқмоқда. Нимадан? Етишмоқчиликдан. Мана, сиз яна кредит таклиф қилмоқдасиз. Нега энди 8-уй аҳолиси икки маротаба ҳақ тўлаши керак? Сиз аввал ўғирланган маблағларни жойига қайтариш масаласини кўриб чиқинг, айбдорларга нисбатан жиноят иши очинг. Бугун молиявий қинғирликка қўл урганлар жиноятга жазо муқаррар эканлигини англамас экан, эртага уларнинг орқасидан издошлари кўпаяверади. Сиз уларга бу ҳукуматнинг ўз сўровчиси – эгаси бор эканлигини, бу мамлактада қонун устувор эканлигини, ҳар бир ноқонуний ҳаракат учун жазо муқаррар эканлигини исботлашингиз керак.

Мана, ҳозир сиз “Мен сўзимнинг устидан чиқаман. Олган кредит маблағингиз ўз ўрнида сарфланади! Мен кафолат бераман – олдинги кредит маблағини талон-тарож қилганларга жиноят иши очилади” деб 8-уй аҳлини ишонтиришга уринмоқдасиз.

Бироқ, мени бир нарса ташвишга солмоқда: Бир ойдирки, биз молиявий қинғирлик ҳақида хабар бермоқдамиз. Исбот-далил келтирмоқдамиз. Мана, таъмир йўқлиги факт. Сиз бир ойдирки, айбдорга нисбатан жиноят иши очмагансиз. Прокуратура ходимлари ва давр банк раҳбарлари “”Падрядчик” келиб чоршанба куни ромларни ўрнатади” деб ваъда қилганидан буён ҳам 3 чоршанба ўтди. Чилонзор туман прокуратурасининг, туман солиқ идорасининг қуввати икки йил илгари пули нақд 100 фоиз тўлаб қўйилган қурилиш ташкилоти раҳбаридан 10 та ромни зудлик билан ўрнатишни талаб қилишни, ишни бажартиришни уддалай олмаяпти-ю, сизлардан яна нимани умид қилиш мумкин? Сизларга яна нега ишонишимиз керак? Қандай ишонайлик? Ваъдангизни бизга ёзма тарзда беринг, – дедим.

Мени Давр банк Чилонзор филиали янги бошқарувчиси телефонларида яшринча тасвирга олмоқдалар.

Сезиб турибман.

Биттаси диктафонини қўшиб қўйган.

Хуллас, Чилонзор туман прокурори Комиловга кўнглимда нима гапим бўлса, тўкиб солдим.

Шунда гапларим нафсониятига теккан Чилонзор туман прокурори Комилов милиция формасидаги ИИБ ходимига қарата “Мен Президентимизнинг ишончли вакилиман. Бу аёл Президентга, ҳукуматга ишончсизлик билдирмоқда. Тегишли модда(! – ҳатто қайсидир моддани айтганди ҳам – ҳозир ғала-ғовурда эслолмаяпман!) билан “Олинг” бу опани!” деди қахр билан.

Худди шуни кутиб тургандек участка нозири менга “сакради”.

Мен ҳам қўлларимни олдга узатиб участка нозирига икки қўлимнинг билкларини тутдим: “Марҳамат, қўлимга кишан солишингиз мумкин” дедим хотиржам.

Участка нозири бўйнини олдга чўзиб, бақира кетди.

“Сизларнинг ишингиз айбдорни эмас, айбсизни тиқиш бўлса, мен тайёрман. Ҳамиша шундай қилгансиз! Кредит маблағларини талон-тарож этганларни тиқиш қўлингиздан келмайди, ўғирликларни ошкор этганларга кучингиз етади. Қаманг мени, нега қараб турибсиз! “Ҳукумат вакилига буйсунмади, кредит олишдан бош тортди, ҳурмтасизлик қилди” деб далолатнома –акт тузмайсизми? Тўғри гапни туҳмат деб қабул қиладиган бўлсангиз, мени олиб бориб ёпиб қўйишингиз мумкин” дедим….

Прокурор Комилов ўзини четга олди.

Негаки у бунингдек реакцияни кутмаганди.

Қўрқиб, пусиб қолади деб ўйлаганди.

Нима эмиш, уларнинг фикрича, “Аҳолини “Кредит олманглар” деб мен “бузаётганмишман”.

Мен яқингинада кўчада катта афишани ўқиб қолдим. У ерда кўрга ҳасса қилиб, “Кимки жиноят ҳақида қонун идораларига хабар берса, тақдирланади” (айнан бўлмаса ҳам, шу мазмунга яқин) деб ёзиб қўйганди.

Тавба!

Мен молиявий қинғирликларни очишга уринмоқдаман, молиявий ўғирлик ҳақида хабар бермоқдаман!

Менга мукофотлари шуми – “ёпиш” билан қўрқитиш таҳдидими?

У ҳолдаана у афишалардаги шиор мазмунини ўзгартиришга тўғри келади: “Жиноят ҳақида хабар берганлар қонун идоралари томонидан таҳқирланади (мазкур осиғлиғ шиорда “таҳқирланади” деган сўз ёзилишда янглиш тарзда“тақдирланади” бўлиб қолган бўлсаям ажабмас-да!) деб ёзиш керак, тамом.

Мен бугун “Ҳақиқат осомонда, калити чўнтакда” деган гапнинг аччиқ ҳақиқат эканлигини яна бир бор ич-ичимдан ҳис қилдим….

Коррупция илдиз отган бу мамлакатда адолатга эришмоқ бунчалар мушкул!

Қизим Зарнигор ҳамиша менга “Ойи, нега нуқул қитмирлик қиласиз, нега фақат камчиликларни ёзасиз. Атрофингизга қаранг, яхши нарсаларниям ёзинг бундоқ. Бошқа ҳамкасбларингизга ўхшаб яшашни урганинг. Сиз ҳукуматдагиларнинг жиғига тегманг, камчиликларни кўрманг, ўшанда улар ҳам сизга тегишмайди. Керакмас. Тинч яшашниўрганинг” деб ўтинарди….

Ҳамиша мени “қитмирлик қилманг” дея койийдиган, “тинч яшашга” чорлайдиган қизим бугун илк маротаба:
“Ойи, бунчалар адолатсизликларга 50 йил қандай қилиб чидам яшадингиз!” деб юборди….

Тарафдорларим кўпаймоқда, ёшларнинг онги ўзгармоқда.

Сабаб нима?

Сабаб – ҳақсизлик!

Малоҳат Эшонқулова
Мустақил журналист

facebook.com