Бебош бўлиб кетган  казо-казо амалдорларни бошқариш осон эканми?!

Бебош бўлиб кетган  казо-казо амалдорларни бошқариш осон эканми?!
90 views
31 October 2018 - 9:33

ПРЕЗИДЕНТИМИЗГА ҲАМ ОСОН ЭМАСЛИГИ СИНОВДАН ЎТДИ:

СИЗ НИМА ДЕЙСИЗ?:

100 МИЛЛИОН СЎМДАН ОРТИҚ ЎМАРИЛГАН КРЕДИТДАН КЕЧИШ, ТАЛОН-ТАРОЖ БЎЛГАН КРЕДИТ СЎММАСИНИ ҚОНУН ЙЎЛИ БИЛАН ҚАЙТАРИЛИШИНИ КУТИШДАН ТИЙИЛИШ ВА ЯНА ЯНГИ  КРЕДИТНИ ОЛАВЕРИШ КЕРАКМИ?

ДЎСТЛАР!

Президентимиз Бош вазир ўринбосарини ғайриқонуний ҳаракати учун жазолаганидан қувондим.

Демак, Президентнинг қулоғига етса, онасини Учқўрғондан кўрсатади бу порахўрларни!

Қулоқларига етса, албатта!

Етмай қолсачи?!

Мана, масалан, мен истиқомат қилаётган Чилонзор тумани, Бўрижар мааҳалласидаги 9 қаватли 8-уй таъмири учун Даврбанкдан ажратилган 126 миллион кретит маблағларининг талон-тарож этилгани хусусида “ПОРТАЛ”га хў-ўўп ва кў-ўўп ёздик.

Шукур, Президент Халқ қабулхонасининг назарига тушиб, назоратга олинди.

Ҳисоб палатасидан ҳам “Шахсан Президентга ҳисоб берамиз!” деб келиб-кетишди.

Ҳатто 24 каналдан келиб телеведениега ҳам  олишди! (ТВ нағмалари хусусида кейинроқ батафсил тўхталамиз).

Энди молиявий ўғирликка қўл урганлар топилар, 8-уйимиз таъмирланиб қолар деб  умидвор бўлиб турсак, Президентнинг ғазабидан қўрққан, креслосидан қуруқ қолишдан чўчиган қуйида ўтирган амалдорлар бизни “моховларга ошно” қилиб юборишди!

Қандай қилиб дейсизми?

Мана бундай қилиб:

Энг биринчи “Подволинг билан топингни таъмирлашга кредит ол!” дея 4-сектордан, туман солиғидан кичик элчилари келди.  Аҳоли “Олдин ўмарилган кредитни қайтарларинг, кредит олмаймиз!”  деб унамаганди, кейин айни талаб билан “Давр банк” Чилонзор филиали раҳбарлари бир тўда бўлиб ташриф буюришди. Бироқ улар ҳам аҳолини кўндира олмади.

Иннанкейин Чилонзор туман “зам” прокурори келди-да: “Кредит оласанлар!” деди. Халқ “зам” прокурорни ҳам қувиб солди.

Иннанкейин Чилонзор туман прокурори Комиловнинг шахсан ўзлари келдилар “Кредит олинглар, имзолаб беринглар” деган талабларини опичлаб.

Халойиқ Чилонзор туман прокурори Комиловга ҳам ишонч билдирмади!

Иннанкейин Чилонзор туманинг янги ҳокими келди “Подвалларингни таъмирлашга кредит оласанларми, йўқми?!” деб!

Халойиқ яна унамади!: “Аввал ўмарилган кредитимизни прокурор жойига қайтариб берсин! Ўша пулга таъмирлаймиз!” деб туриб олишди…

Иннанкейинчи?….

Иннанкейин жуда ҳунук иш бўлди-да!….

Чилонзор туманининг янги ҳокими 8-уй аҳолисига таҳдид қилишга ўтди бир чоғи: “Кимда “утеплённый» пол бор?! Агар мен чини билан текширтирсам, чидайсизларми?! Қайсингиз балкон деворини бузгансиз?!  Ё Олиб ташлагансиз?! Ошхона газини ким балконга кўчирган?!  Кимнинг тўловлардан қанча қарзи бор?!” деди-я!

Бу – ҳақ талаб қилган халққа таҳдид эди!

Кейин…

Бунингдек таҳдидлар ҳам аҳолини чўчита олмади!

Ҳамма ҳафсаласи пир бўлиб уй-уйига кириб кетди…

Ана шундан кейин воқеаларнинг кульманацион нуқтаси бошланди!

Чилонзор туманининг янги ҳокими солиқ билан “Давр банк” ходимларини “Ишингни эплолмадинг, ишдан бўшайсан баринг!” деб дағ-даға қила кетди!

Ва ниҳоят 4-сектор билан Давр банкнинг Чилонзор филиали кредит бўлими раҳбарига топшириқ берди: “Имзоларни тўплайсанлар!”

28 октябрь кечаси участка нозиримиз  Олимжон ҳамроҳлигида Даврбанкнинг Чилонзор филиали кредит бўлими бошлиғи Дилшод ва 4-сектор ходими бир парча оқ қоғозга “Биз кредит олишга розимиз” деган ёзувни ёзишди-да 9 қаватли, 8 та подъездли 8-уйимиздаги 155 та хонадон эшигини битта-битта тақиллатиб, уй соҳибларига тунги соат 22.00 га қадар имзо қўйдириб чиқишди.

Кимдир эшигини очди, кимдир очмади. Кимдир имзо чекди, кимдир имзо чекишдан бош тортди…

Тунги соат 22.00 ларда банкер Дилшоддан билдимки, 44 та хонадон кредит олишга розилик билдириб имзо қўйиб беришибди….

Амалдаги қонунчилигимизга мувофиқ кредит олиш  масаласи хусусий уй-жой мулкдорлар ширкатининг умумий йиғилиши муҳокамасига қўйилгач, камида 51 фоиз овоз олсагина, ана ундан кейин “кредит берилиш” “маросими”  расмийлаштирилиши мумкин бўлади….

 Керакли имзо тўплай олмаган 4-сектор ва банк вакиллари участка нозири Олимжон билан 29 октябрь куни ҳам ярим тунгача эшикма-эшик юриб, керакли имзо тўплай олишмади. Оқибатда, мана, бугун, 30 октябрь куни  ҳам кун узоғи 155 та хонадон эшиклари тагида сарғайиб имзо тўплашга уринишди….

Ўзбекистонда Банкерларнинг ҳали олдинги олган кредит қарзини уза олмаган ширкатга “Яна кредит бераман, кредит ол!” дея эшикма-эшик сарғайиб юрганини қаерда кўргансиз?

Йўқ, сиз менга айтинг, нима бу?!

Аввалига, биргина “дом”нинг таъмири учун 126 миллион сўмлик кредит “беришади”, кейин уни ўзлари ямламай ютиб, ҳазм қилиб юборишади-да дўпписи тор келиб қолганида ортларидаги шилтасини ёпиш мақсадида уялмасдан кўзини лўқ қилиб “Яна 150 миллион сўмлик кредит олишга имзо қўйиб берларинг!” дейишади. Унамасанг,  босим ўтказишади!

Қаернинг гапи бу?!

Яхшиям менинг тили қисиқ жойим йўқ булардан! (Лекин булар топишга уринишмоқда, одам қўйиб қизимни “йўлдан оздиришга” уринишмоқда, “пора олишга” ургатишга интилишмоқда! Хуллас, менинг унимни ўчириш учун қизим орқали менга тузоқ қўйишмоқда!)

Хуллас, 8-“дом”га яна кредит беришга сохта ҳужжат шай бўлди назаримда…

Мен Президентимизга бу бедодликлар ҳақида яна ёзаман!

Президентимиз бу молиявий махинацияни эшитмагунларича, тинчимайман!

Аминманки, бу машмашалар Шавкат Миромоновичнинг қулоқларига барибир етиб боради, албатта!

Кейинчи?

Мен кейинини ўйлайман!

8- уй можоросида туман ҳокими, туман солиғи, 4-сектор, туман прокурори, Давр банк айбдор.

Демак, улар ҳам Зоир Мирзаев каби ишдан олиниши шарт!

Яхши!

Шундай бўлиши ҳам керак!

Аммо менга айтингчи, қонунни оёқ ости қилаётган барча амалдорлар ишдан ҳайдаладиган бўлса, ким Президентимиз билан коррупциясиз давлат барпо қилиш йўлида туриб беради?!

Бизда палаги тоза, “айнимаган”, Президентга елкадош бўладиган ҳалол кадрлар борми ўзи?

Иймонини тўрт тангага осон ва арзон  сотмайдиган палаги тоза, ишонса бўладиган кадрлар топиладими?

Бўлса, қани?

(Мен буни бекорга айтмаяпман! 8-дом ширкатнинг олдинги муттаҳам, ўғри директорини ишдан ҳайдаб, ўрнига янгисини сайлаганди, эски туллак нима қилди?! Ширкатдаги ўзининг барча сантехник ҳамтовоқларини, ҳисобчи-ю котиба-ю… ҳаммасини ўзи билан “супириб” кетди! Ҳатто ширкатга оид энг асосий ҳужжатларни ҳам! Муҳир янги раҳбарда, аммо эски раҳбар муҳр уриб олган топ-тоза – оппоқ  вароғини ишга солиб, банкдан маош олиб юрибди! Банкда яқингача кортатекаси турибди! Калитни “Бердим!” деди. Аслида эса ярим тунда ўғри мушук каби очиб, улфатлари билан ширкатни “ишратхона” қиларкан! Тутиб олиб милиция чақиришга тўғри келди! Қонун назоратчиларидан “Бурчини билмайдиган фуқароларга бу мамлакатда қонун устуворлигини эслатиб қўйинг” деб сўрасанг,  қайтага ўзингга муштини ўқталишади! Хуллас, ўзи бор-йўғи кичинагина ширкат, тасарруфида биттагина уй. Бироқ бор ходим ҳам эскиси билан ура қочгани учун янгиси ишчи тополмай, мутахассис ёллолмай бир ойдирки ҳалак! Ҳали бу –  мошдеккина бир идора экан-у! Президентга бутун бир мамлакатни бебош бўлиб кетган  казо-казо амалдорларни бошқариш осон эканми?!

Бу машаққатни тушунмаслик мумкин эмас!

Бошидан ўтганнинг қошидан ўтма дейишади ахир!)

    *                           *                                  *

Эй, яхшилар!

Авария ҳолатига келиб қолган “дом”имизни нима қилдик энди?

Орангизда саховатпеша ўзбеклар борми?

Ўзбекчилигимизда ҲАШАР деган гаплар бўларди….

Илтимос, келинг, шу гал ҳам бир ҲАШАР қилайлик!

Ўтинаман, 8- “дом”ни Давр банк ва амалдорлар ботирган молиявий инқироз батқоғидан қутқаришга кўмаклашинг….

“Дом”имиз кредит отлиғ аждарнинг оғзига ем бўлмасин….

8-уй таъмирига имкон қадар кўмаклашинг….

Илтимос сизлардан….

Айтишади-ку, “Кўпчилик бир муштдан урса – ўлдиради, бир бурдадан берса – тўйдиради” деб….

Э-эээ, ана у Европа тикланиш ва тараққиёт банкига ҳам қойил қолмадим-да!

2018 йил августида Давр банкга 5 миллион доллар кредит ажратиб ўтирибди!

Давр банкнинг аҳволи эса мана бу!

Мамлакат қонунини оёқ ости қилиш!

Европа банки кўмак қиларкан, хусусий эмас, давлат банкига ёрдам қилмайдими?

Хусусий банкнинг пулни кўрса оёғи ердан узилиб қолади шекилли-да!

Халқни қийнайди!

Мана, энди ушбу можоролар хусусида Европа тикланиш ва тараққиёт банкига шикоят ёзиб ў-ўўўтирибмиз!

Эҳ!

Эй, яхшилар!

Молиявий томондан кўмак қўлини чўза олмасангиз, лоақал маслаҳатингизни дариғ туманг!

Илтимосимиз, хорижий банклардан сармоя сўраш сирларини ургатинг бизга!

Маҳаллий хусусий банкларга ем бўлмайлик ахир!

Рустамбанк, бормисиз?! Маслаҳатингизга муҳтожмиз!

Мана бу эса Давр банк ва 4-сектор тўплаган аҳоли имзолари!

Мана бу эса Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг “Дарв банк”га аталган 5 миллион долларлик кредити!

https://ewsdata.rightsindevelopment.org/projects/49817-fif-davr-bank-msme-loan-i/

Малоҳат Эшонқулова
мустақил журналист ва ҳуқуқбон

facebook.com