Тонгги куй

Тонгги куй
127 views
02 November 2018 - 6:00

 

«ОЛИС ТАБАССУМ СОЯСИ»
КИТОБИДАН

ТОНГГИ КУЙ

Китобларга ўтирибди чанг-
Артсанг бўлмайдими, нотавон.
Дунё буюклари йиғилган
Казармага ўхшайди жавон…

Сен-чи, чиқдинг куйлакчан ҳолда
Боққа, узиб келмоқ учун гул.
Шунда…
Сени бирдан лол этар
Дунёқараши йўқ бир булбул…

1980

(239)

Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (146-саҳифа.)

(давоми бор)