«ОЛИС ТАБАССУМ СОЯСИ»
КИТОБИДАН
ТАДРИЖ
Биллур шодалардай жонимда
Тортилар такрорлар тадрижи –
Яна ҳеч ким йўқдир ёнимдла,
Яна тақводорман, хотиржам.
Ўтган оқшомларни эслайман бир-бир,
Илоҳий такрор бор бу мусиқада –
Қайта нашр этар қўшиғин булбул
Бу гал ҳам ягона нусхада.
1980
(240)
Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (147-саҳифа.)
(давоми бор)