“Яна қимматлашиш, лекин Ўзбекистон нархларни эркинлаштириши лозим”

“Яна қимматлашиш, лекин Ўзбекистон нархларни эркинлаштириши лозим”
88 views
03 November 2018 - 18:28

Би-Би-Си радиосининг хабар беришича, 16 ноябрдан Ўзбекистонда яна нарх-наво кўтарилади: ҳукумат қарорига биноан, электр ҳақи, газ ва ёнилғи қимматлашади.

1 ноябрдан мамлакатда энг кам иш ҳақи 202730 сўм қилиб белгиланди ёки 10 фоиз оширилди.

Электр ҳақини 9,3 фоиз, газни 10,4 фоиз, бензин нархини эса камида 4,6 фоиз оширишга қарор қилинди.

Бундан олдин ҳукумат ун нархини “қўйиб юбориш”га қарор қилганди.

Хўш, бирдан бир неча маҳсулот нархининг оширилиши оддий аҳолисига оғир юк бўлиб тушмайдими?

Аксар иқтисодий таҳлилчилар фикрича, ниҳоят Ўзбекистон “нархларни бозор ихтиёрига қўйиб бериши” керак.

Иқтисодиётни либераллаштириш турмуш даражаси паст бўлган аксар ўзбекистонликлар учун оғриқли бўлиши мумкин.

Бироқ бу қадам иқтисодиётни юксалтириш учун зарур, экономика бақувватлашганидан сўнг одамларга яхши маош тўлаш имконияти ҳам туғилади.

Ўзбекистонда маош ва нарх-наволар ошишини иқтисодий таҳлилчи Сапарбой Жубаев таҳлил қилади.

ЎХҲ ахборот бўлими