Турон йўлбарсининг қирилиши

Турон йўлбарсининг қирилиши
34 views
05 November 2018 - 9:13

Турон ёки Каспий йўлбарсини яшаш ареали асосан марказий Осиё Каспий бўйи ҳудулари ҳисобланади.

20 асрга келиб бу йўлбарс овчилар томонидан қириб юборилди. Бошқа йўлбарслардан асосан юнги ва чизиқлари билан фарқ қилади.

Бу йўлбарс билан олишувлар ва овлар ҳақидаги маълумотлар қисқа шаклда қадимдан шоҳлар учун ёзилган ва чизилган асарларда бериб келинган. Баъзи манбаларда Самарқанд ҳимоячиси сифатида Барс ёки Йўлбарсни айтиб ўтишади. Лекин 19-20 аср улар учун охирги давр бўлди дейиш мумкин.

19 асрдаги шунақа овлардан бири ҳақида ва бошқа ҳолатлар бўйича расмлар.

Иккинчи расмда 1894 йил 4 январда Чор Россиясини 5 Туркистон баталонини 15 кишидан, 15 та туя ва 32 ов итидан иборат командаси йўлбарс овига чиқишида отилган Турон йўлбарси, сабаб қилиб аҳолига йўлбарслар ҳужумининг кўпайганлиги ва етказилаётган зарар кўрсатилган. Йўлбарнинг одам еган ҳолатлари ҳам қайд қилинган дейилган.

Турон йўлбарсини яшаш ареали

facebook.com