Лев Толстойни хотирлаб

Лев Толстойни хотирлаб
52 views
06 November 2018 - 8:47

ЛЕВ ТОЛСТОЙНИ ХОТИРЛАБ

1910 йил 9 ноябрьда Лев Толтой вафот этди. Унинг жанозасига минглаб одамлар йиғилишди. Йиғилганлар орасида таниқли ёзувчилар, унинг издошлари ва мухлислари, оддий деҳқонлар ва талабалар кўпчиликни ташкил этишди. Буюк устознинг жанозаси ўша давр православлари ҳаёти учун ноанъанавий тарзда ўтаётган эди. Сабаби Толстой тириклигида Черковдан воз кечган ва ўз ўрнида Черков ҳам ундан воз кечган эди.

Буюк ақл сохиби яккахудолик талабида бўлган насронийликнинг ота худо, ўғил худо ва муқаддас руҳга эътиқодини ақлсизлик, деб атади. Ва ягона худо бор экан хочга, санамларга сиғиниш ортиқча эканлиги, фақат ягона худога ибодат қилиш кераклигини таъкидлаб келди. Ҳамда Черков руҳонийларининг кароматларини инкор қилиб уларни ёлғончиликда айблади.

Толстой бутун умри давомида ҳалол меҳнат қилди. Ўз ерида фарзандлари билан бирга омоч тортиб деҳқончилик қилди. Графлик унвони ва бадавлат бўлишига қарамай фарзандларини киборлар сафига қўшмади. Бутун бойлигини камабағаллар ва ҳожатмандларга миннатсиз тарқатиб юборди.

У ўлимидан олдин фарзандларини чақириб, «Мен Черковдан воз кечганман, ўлганимдан сўнг менинг жанозамга черков хизматчиларини чақирманг, майитимни тезроқ ерга қўйинг, қабрим устида турли кераксиз ирим-сиримлар, дуогўйликларни қилиб мени ранжитманг. Қабрим устига хоч ўрнатманг. Қабрим тирикларга халақит бермасин” дея васият қилди.

Толстой вафот этган кунда унинг жанозасига Черковдан ҳам, ҳукумат вакилларидан ҳам ҳеч ким келмади. Ўша даврда Чор Россияида икки қудратли идора ҳукумат ва Черков мавжуд бўлиб ҳар иккаласидан воз кечиш улкан ҳақорат саналар ва кечирилмас эди. Толстой уларнинг кечиришига зор бўлмади. Омонатини Аллоҳга топширди. Унгагина таваккал қилиб фарзандларига хукуматдан бирон заҳмат етишидан қўрқмади.

9 ноябрь куни Толстой вафот этганига 107 йил тўлади. Қарангки, шунча йил ўтиб ҳам Толстойнинг хочсиз қабри Ясная Полянадаги ўрмоннинг чекка бурчагида бузилмай турибди. Бу қабрни Чор Россиясининг чиновниклари ҳам, Черков хизматчилари ҳам, ҳаттоки атеист коммунистлар ҳам бузишга журъат қилишмади. Унинг авлодларига ҳам унчалик зиён етмади. Адибнинг ўн уч нафар фарзанди бўлган. Улардан беш нафари болалигида вафот этган. Қолган саккиз нафаридан жуда кўп авлодлар қолган. Ҳозирги кунда нафақат Россияда балки бутун дунёда энг кўп тарқалган фамилиялардан бири ТОЛСТОЙлар ҳисобланди.

Замондошларининг ёзишича Толстой мусулмонлар билан узоқ суҳбатлар қурган. Улар билан дўст тутинган. Уларнинг ҳаётини илк бора дунё адабиёт аҳлига кенг ва ҳаққоний ёритиб берган.

facebook.com