Махсус “жангчи итлар қўшини” ҳақида эшитганмисиз?

Махсус “жангчи итлар қўшини” ҳақида эшитганмисиз?
133 views
06 November 2018 - 12:44

МАХСУС “ЖАНГЧИ ИТЛАР ҚЎШИНИ” ҲАҚИДА ЭШИТГАНМИСИЗ? БИЛМАСАНГИЗ БИЛИБ ОЛИНГ: УЛАРДАН МИНГ ЙИЛЛАР ДАВОМИДА ФОЙДАЛАНИБ КЕЛГАНЛАР.

Ибн Арабшоҳ бир ерда Амир Темур қўшинида акиллаган итлар ҳам майдонга ташлангани ҳақида маълумот бериб кетган.

Шунда жуда ҳам ҳайратлангандим. Урушда ит нима қилади?

Кейин ўйлаб қарасам, душман сафини бузишда, отларнинг оёқларини тишлаб, талафот етказишда итлардан Соҳибқирон бобомиз ҳам самарали фойдаланган эканлар.

Бундан ташқари итлардан душман томон аскарларига қарши кураш, уларни тишлаш, бўғиш, йиқитиш учун махсус фойдаланилган экан. Итлардан уруш майдонида фойдаланиш ҳарбий амалиётда қўлланилиб келинган экан.

Албатта ҳарбий соҳани санъат даражасига олиб чиққан Амир Темур бобомиз қўшинида итларнинг жанг майдонига кириши бу даврда махсус кинология мактаби ва қўшинда уларни ўргатадиган профессионал аскарий қисмлар мавжуд бўлганидаан далолат беради.

Итлар жангларда тез яраланиб, майдонда яроқсиз ҳолга келиб қолмаслиги ва ҳалок бўлмаслиги учун уларга чапдастлик ўргатилиши билан махсус шлемлар кийгиздирилган. Итларни жангга тайёрлашда шердил аскар итларга ташланган ва уни душманга қарши махсус машқлар орқали тайёргарликдан ўтказган. Ит хавфни тез сезгани ҳам хавфсизли масалаларида қўл келган ва улар тан соқчиси вазифасини ҳам бажарган. Гўёки аскар кийимдаги итлар тўдаси душман билан курашаётганини тасаввур қилиш мумкин. Бу мавзуни келажакда кенгайтирамиз деган умиддамиз.

Ш.Ўлжаева

facebook.com