Кесак кўтарган қамалди, кўтартирган ҳоким бўлди

Кесак кўтарган қамалди, кўтартирган ҳоким бўлди
103 views
07 November 2018 - 22:37

Ҳокимлик мулозимлари ва фермерларга кесак ушлатиб, сувли ариққа тушириб, машина олдида югуртириб сазойи қилган амалдор Зойир Мирзаев ишдан олингач, Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

Аммо сазойи қилинганларнинг бири 26 октябрдан буён қамоқда қолмоқда.

4 ноябрь куни «Озодлик» радиоси мухбири Садриддин Ашуровнинг хабар беришича, 26 октябрь куни кесак кўтартирилган 6 кишининг бири – туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи Қосим Бозорбоев ҳибсга олинган ва терговга тортилган.

Тошкент вилоятининг Бекобод ва Оққўрғон туманларида рўй берган воқеа – шахсларнинг омма олдида сазойи қилиниши факти шу пайтгача на ҳукумат, на собиқ амалдор томонидан расман изоҳланмади.

Ижтимоий тармоқда расмлари тарқалгач, шу куни ғаллани суғормагани учун сувга бўктирилганларнинг иккитаси «ариққа ўзлари» тушганларини билдиришган ва бош вазир ўринбосарининг айбини инкор этишга уринишди.

Президент Мирзиёев мажбурий меҳнат мавзуига оид йиғилиш якунларига кўра чиқарган 29 октябрь кунги фармойиши билан бош вазир ўринбосари Зойир Мирзаевни ғалла экиш ва суғориш ишларини ташкил этиш жараёнида жиддий камчиликларга йўл қўйгани учун ишдан олган эди.

Рассом Туз

Манба: Eltuz.com