Фалак

Фалак
81 views
13 November 2018 - 6:00

 

МАХДУМҚУЛИ

     

ФАЛАК

Фалак, йўғон бу давлатли гардонинг,
Бизга қараб қайрилмасми, инмасми?!
Жисмин ерга кўмдинг неча мардоннинг,
Замин инсоф айламасми, тўймасми?!

Тегирмондек айланади, гардишинг,
Қизил қондан қирмиз бўлибди тишинг,
Эчки-бўри шумлигидир, дўстлигинг,
Ғамли шод бўлмасми, ёшли кулмасми?!

Ўроқсиз ўрарсан, тиғсиз кесарсан,
Мушт солмай, урарсан, ипсиз осарсан,
Қўл-оёқсиз, қувалаб, топтаб, босарсан,
Йиқилган унмасми, қайтиб, турмасми?!

Сен бир баққол, юттирмассан, ютарсан,
Нишонга тортилган бошоқсиз ёйсан,
Ўлим ҳукмин ўқ узмасдан, ўқирсан,
Банда тўкилмасми, гулдек сўлмасми?

Маҳдумқули, ҳар саҳарда, сабода,
Икки қўлинг бўлсин доим дуода,
Будпарастлар совуқ тошдан муродда,
Ҳожатингни Ҳақдан сўрсанг, бермасми?!

*****

Туркманчадан Ислом Холбой ўзбекчалаштирди