Сўз излайман

Сўз излайман
83 views
10 November 2018 - 6:00

 

«ОЛИС ТАБАССУМ СОЯСИ»
КИТОБИДАН

СЎЗ ИЗЛАЙМАН

Жоним, жонгинам,
Севгилим, меҳрибоним, жигарим,
Жигаргўшагинам.
Яна қайси сўзлар қолди, кўрсатинг менга!

Ёлғизим, ягонам,
Қорачиққинам.

Яна нималар бор бисотингизда?

Мен инжиқ чол каби,
Оладигани битта гул,
Аммо барча тувакларни эринмай
Пайпаслайдиган чол каби,
Сенга сўз излайман муносиб…

1980

(241)

Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (147-саҳифа.)

(давоми бор)