Тўлғониш

Тўлғониш
82 views
14 November 2018 - 6:00

 

«ОЛИС ТАБАССУМ СОЯСИ»
КИТОБИДАН

ТЎЛҒОНИШ

Вужуд йўқ аммо бир Тўлғониш бордир.
Кўзсиз нигоҳ,
Тилсиз шивирлаш
Атрофда айланиб юрибди.

Масофа йўқ,
Бордир Яқинлик.
Масофасиз бир Узоқлик бор –
Гоҳ келиб, гоҳ кетиб юрибди.

Вужуд йўқ,
Ғалати Тўлғониш бордир.
Энг доно илоннинг пўсти сингари
Одамсиз уй каби бўм-бўш Тўлғониш.

Кўчиб ўтсанг бўлмайдими шунга.

1980

(242)

Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (148-саҳифа.)

(давоми бор)