Бағишлов

Бағишлов
157 views
11 November 2018 - 6:00

 

 

БАҒИШЛОВ

 

Жарликнинг тубидан келмоқда бир сас,
Жарангги қулоққа руҳимдек таниш.
Кўзимга чалинар қиёфам элас,
Танимаслик ўзни – ўзликдан тониш.

Жисмимга нолиши, жонимдек яқин,
Соялар кўзимда гулханлар ёқар.
Шарпалар ўйнашар, ойдайин ойдин,
Йўқликлар, эврилиб, юлдуздек боқар.

Қанотсиз руҳият – банди бир қушча,
Сайрсиз тафаккур – чўккан бир кема.
Руҳим сергак бўлсанг, яшиндек уч-да,
Бўлмаса ҳеч замон уйғоқман, дема.

Жарликда чўққининг ҳаволари бор,
Чўққи деб кўрилган жарликлар бисёр.
Елкасида лангар кўтаради дор,
Менингдек ўпкадан юрак бўл ҳушёр!

Ислом ХОЛБОЙ

facebook.com