Сомеълик

Сомеълик
53 views
15 November 2018 - 6:00

 

 

СОМЕЪЛИК

Исмимни ёдингдан ўчир даставвал,
Мени ҳайратга сол сўнг ишққа доғла.
Жоним юрагингда тунасин гўзал,
Тилимни лол этиб, кўзларим боғла.

Висолинг боғлардай кўкарсин, майли,
Булбулдек фироқдан чекайин ёху.
Ноламдан юмшасин осмоннинг хайли,
Синмасин биз қўнган гулларнинг шохи.

Гуллар томошага келсинлар тунда,
Япроқлар кўз юмиб, шитирласинлар.
Висолингга қониб, ўламан шунда,
Лабларинг лабимга, шивирласинлар…

Ислом ХОЛБОЙ

facebook.com