Таъна

Таъна
29 views
16 November 2018 - 6:00

Матназар АБДУЛҲАКИМ

ТАНЛАНГАН АСАРЛАР
1 – жилд

“ҚОР ҚЎШИҒИ” КИТОБИДАН

   ТАЪНА

Хоҳла, севганимни билмагин,
Ўзга билан хоҳласанг, аҳд эт.
Севаман деб миннат қилмагин,
Кетаман деб қилмагин таҳдид.

Мен уқубат чеккан бир одам,
Билдим, гоҳ ишқ тонмоқ учундир.
Тарих учун эмаслар, зотан,
Қўшиқларим ёнмоқ учундир.

Унутилмоқ учунман ўзим,
Сўнмоқ учун — қалбим ҳислари.
Ой эмассан. Ойда ҳам, кўзим,
Бор бегона оёқ излари.