Оқ сарой

Оқ сарой
32 views
11 November 2018 - 12:09

Буюк Соҳибқирон Амир Темур меъморий каҳкашонининг ёрқин намунаси бўлган Оқ сарой ўз шавкати, салобати ва виқори билан кўп бор таърифу тавсиф қилинган.

Яздий, Шомий, Клавихо, Бобур, Вамбери ва бошқа кўплаб муаррихлар унинг буюк қудрат нишони, ҳайрат ошёни бўлганини зикр этганлар. У халқимиз шаъни, шуҳрати, ғурури, қадр-қиммати тимсоли сифатида бобо калонимиз томонидан бунёд этилганига шубҳа йўқ.

Буни тушуниш учун, албатта, уни бутун борлиги билан тасаввур этмоқ лозим. Афсуски, биз ундан биргина кириш пештоқи харобаларигагин эга бўлиб, Оқ сарой деганда ўшанигина тасаввур қилиб келмоқдамиз. Аслида ҳар бир миллий ғурур соҳиби, фидойи зиёли булар ҳақида ўйлаши, тасаввурида Оқ саройни тўла тиклаши, жонлантириши лозим.

Ёш ва маҳоратли мўйқалам устаси Масъуд Холов етти-саккиз йиллик изланишлари натижасида Оқ сарой ҳақида ҳосил бўлган тасаввурларини тасвирий санъат орқали таъсирли ифодалади. Уни томоша қилиб, қувониб кетдим. Гўё у менинг тасаввуримни кўриб туриб чизгандек туюлди менга. Сизга ҳам уни ҳавола этишни хоҳладим. Ватан ва халқ шонли тарихидан гувоҳ Оқ сарой ҳақида Сизнинг ҳам тасаввурингиз бор, албатта. Кўринг-чи, у Сизнинг тасаввурингизга нечоғли мос тушади!?

Нафас Шодмонов

facebook.com