Ҳаммаси ўз изига тушиб кетишини яна 10 эмас, 100 йил кутамиз…

Ҳаммаси ўз изига тушиб кетишини яна 10 эмас, 100 йил кутамиз…
25 views
12 November 2018 - 7:00

Дўстлар, мен Самарқанднинг бир қишлоғида фуқаро кийимидаги орган одамларининг қуршови, кузатувида ўтирибман.

Интернет муаммо.

Фейсбук тармоғи эса бизда бир ойдирки ишламайди, очилмайди ҳам.

“У ҳолда Фейсбук тармоғида ёзганларинг эълон қилинмоқда-ку?” дерсиз. Ҳа, эълон қилинмоқда. Мен ФБ саҳифам учун махсус ёзиб, чет элга жўнатмоқдаман. Ва хориждаги яқиним менинг Фейсбук саҳифамга ёзганларимни жойлаштирмоқда.

1 ноябрь куни Европарламент вакиллари билан бўлган учрашувда мехмонлар биздан “Эшитишимизча, сизларда фейсбук тармоғи ва ютубда муаммо бор экан, ишламаётган экан?” деган савол билан юзланиб қолди. Мен бу саволга жавобан: “Ҳа, бунга анча бўлди” деганимча қолавердим.

Шу тобда Абдурахмон Ташанов “Йўғе, буни бошқача талқин қилиш керак эмас. Ҳамма нарсани тўғри тушуниш керак. Ҳозир ҳукумат фейсбук ва ютубда профилактика ишларини олиб бораётганлигини расман маьлум қилган. Бу вақтинча жараён. Ҳукуматнинг ваъдасига кўра, тез кунда фейсбук ва ютубдаги муаммолар бартараф этилиб, ҳаммаси ўз изига тушиб кетади” дедилар ҳозиржавоблик билан.

Шу-шу оғзимдаги оғзимда, бўғзимдаги бўғзимда қолди… Мана шунга ҳам 10 кун бўлди. Худо хоҳласа, ҳукуматнинг Фейсбук ва ютубда “олиб бораётган” “профилактика” ишларини ниҳоясига етишини ва ҳаммаси ўз изига тушиб кетишини яна 10 эмас, 100 йил кутамиз. Ишонаверинг!

Малоҳат Эшонқулова

facebook.com