Бахтиёр Карим: дордан қочмаганлар ҳақида

Бахтиёр Карим: дордан қочмаганлар ҳақида
31 views
12 November 2018 - 13:14

БАХТИЁР КАРИМ: ДОРДАН ҚОЧМАГАНЛАР ҲАҚИДА

БАХТИЁР КАРИМ: ДОРДАН ҚОЧМАГАНЛАР ҲАҚИДА

Икрам Джураев paylaştı: 12 Kasım 2018 Pazartesi

Facebook.com

Тошкентда 11 ноябрь куни тағин қаршиликка учраган Рауф Парфи тадбирига келган бир гуруҳ зиёлилар даврасида ўзбек мухолифати лидери, шоир Муҳаммад Солиҳ номи эсланди.

«Адабиёт» газетаси муҳаррири Бахтиёр Каримов газетанинг 1 ноябрь кунги тиражи Муҳаммад Солиҳ тўғрисидаги мақола сабаб Давлат Ҳавфсизлик хизмати томонидан йиғиштириб олингани ҳақида билдирди.

«Улар менга, дордан қочганларнинг минбари бўлиб қолди бу «Адабиёт» газетаси, дейишди. Мен уларга айтдим, «Улар дордан қочганлар эмас, дордан қочган сизлар! Улар дорга бошини тиккан одамлардир!» деди Бахтиёр Каримов.

Газета муҳаррирининг сўзларига кўра, таниқли адиб Мамадали Маҳмудовнинг «Қоронғу тунда чақнаган чақмоқлар» мақоласи Муҳаммад Солиҳнинг 16 феврал воқеаларига алоқаси йўқлиги ҳақида бўлган.

«Ҳеч бўлмаса, Рауф Парфидек ўлимидан кейин ҳам ёлғон жамиятга момоқалдироқдай ларза соладиган, ёки Муҳаммад Солиҳдай фамилиясининг ўзи жамиятни ларзага келтирадиган шоир бўлишга интилиш керак», деди Баҳтиёр Каримов.

Муҳаммад Солиҳ номи эсланган мақола чоп этилган «Адабиёт» газетасининг сотувдан олиб ташланиши, Интерпол мухолифатдаги “Эрк” демократик партияси раҳбарини халқаро қидирувдан олиб ташлаган вақтга тўғри келди.

Бир гуруҳ ижодкорларнинг 11 ноябрга мўлжаллаган Рауф Парфи юбилейига бағишлаган тадбири эса, бу сафар унинг ташкилотчиси Анвар Назирнинг билдиришича «Ёшлар иттифоқи» тўсқинлиги боис шоир дафн қилинган қабристонда ўтказилган.

Бундан аввал 25 сентябрь шоир туғилган кунга бағишланган юбилей Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонаси маъмурияти томонидан, кейин эса Ойбек уй музейи маъмурияти томонидан тўхтатилган эди.

Eltuz.com