Амир Темурнинг кўчма масжиди ҳақида

Амир Темурнинг кўчма масжиди ҳақида
22 views
14 November 2018 - 9:09

У икки қават бўлиб, гир айланаси ёғоч йўлаклар ва айвонлардан иборат. Масжид бошдан оёқ тилла ва ложувард рангли нақшлар билан безатилган бўлиб, уни исталган пайтда бузиш ва йиғиш мумкин эди.

Клавихо уни шундай таърифлаган: «Элчиларни… саропардада қўйилган ёғоч уй олдига бошлаб кирдилар. Бу баланд иморатта зинапоя орқали чиқилади. Унинг теварак-атрофи ёғоч даҳлиз ва ойнабанд айвон билан ўралган эди. Тамом зарҳал ва ҳаворанг бўёқлар билан нақшланган бу бино шундай қурилган эдики, керак бўлганда бўлак-бўлак қилиб тахлаб қўйилса [ҳам] бўларди. Бу —подшо ибодат қиладиган масжид бўлиб, уни [Амир Темур] сафарда ўзи билан бирга олиб юрарди».

facebook.com