Ўзбекистон Россияга ишлагани кетаётганлар сони бўйича МДҲда биринчи ўринни эгаллади

Ўзбекистон Россияга ишлагани кетаётганлар сони бўйича МДҲда биринчи ўринни эгаллади
25 views
14 November 2018 - 9:16

“Озодлик” радиосининг хабар беришича, жорий йилда Ўзбекистон Россияга ишлаш учун кетган одамлар сони бўйича МДҲда биринчи ўринни эгаллаган.

Москвада нашр этиладиган “Парламентская газета”нинг расмий маълумотларга таяниб хабар беришича, январдан сентябргача бўлган 9 ой ичида Россияга Ўзбекистоннинг 3 миллион 400 мингдан кўпроқ фуқароси борган. Улардан 1 миллион 573 минг 791 нафари Россияда меҳнат муҳожирлигида қолган.

Тожикистон эса иккинчи ўринни эгаллаган. Бу мамлакатдан Россияга ишлаш учун келганлар сони 790 минг 116 нафар одамни ташкил қилган.

Учинчи ўринни 347 минг 272 фуқароси Россияга ишлаш учун келган Украина, тўртинчи ўринни эса Қирғизистон эгаллади. 9 ой ичида бу мамлакатдан Россияга ишлаш учун 247 минг 658 нафар одам келган.

ЎХҲ ахборот бўлими