Хитойлик ўзбеклар

Хитойлик ўзбеклар
64 views
15 November 2018 - 8:00

Хитойлик ўзбеклар – Хитой Халқ Республикасининг Шинжонг Уйғур мухтор районида яшайди, лекин жуда кенг тарқалган, 2010-йилги ҳисоб бўйича Хитойлик Ўзбеклар 10569 одам, лекин жуда кенг тарқалган, асосан Ғулжа шаҳри, Қашғар шаҳри, Яркент тумани, Қарғалик тумани, Урумчи шаҳри, Гученг тумани, Мўрий тумани ва Чўчак туманида яшайдилар, ушбу айтиб ўтилган туман ва шаҳарда фақат 500 дан 2000 гача Ўзбеклар бор холос.

Лекин ушбу шаҳар ва туманларда Андижон кўчаси, Қўқон кўчаси, Андижон масжиди, Андижон маҳалласи, Самарқанд кўчаси каби кўчалар ҳозиргача мавжуд, Хитойлик Ўзбеклар эса асосан ўша кўчаларда жойлашган.

Ғулжа шаҳрида Ўзбек мактаби бўлган, ҳозир эса номи Ғулжа шаҳри 4-мактаб деб ўзгартирилган, лекин ўша мактабни ёнидаги Ўзбек масжиди ҳозиргача мавжуд ва ҳозирги кунда Ғулжа шаҳрининг саёҳат қилиш манзаралардан биттасига айланган, номи ҳам ҳозиргача Ўзбек масжиди деб сақланиб келган.

Урумчи шаҳрида эса “Хитойлик Ўзбеклар маданият тадқиқот уюшмаси” мавжуд бўлиб 27 йилдан бери фаолият олиб бормоқда ва араб алифбосидаги эски Ўзбек ёзувида китоблар нашр этган. Мўрй туманида эса Ўзбек мухтор қишлоғи мавжуд, ушбу қишлоқ 1987-йил июл ойида Хитой Халқ республикаси томинидан Ўзбек қишлоғи деб ном берилган.

Ўзбек қишлоғи умумий майдони 1393 квадрат метр, 2014-йилга қадар ушбу қишлоқ 1113 та оилада ташкил топган бўлиб, умумий аҳолиси 3367 одам, буни ичида Ўзбеклар 997 одам бўлиб қишлоқ аҳолисини 30.92 % эгаллайди.

facebook.com