Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

“Инвестиция киритайлик!” Нега инвесторлар кам келяпти?

“Инвестиция киритайлик!” Нега инвесторлар кам келяпти?
15 Kasım 2018 - 14:03 'да юкланди ва 1177 марта ўқилди.

Тошкентда эълон қилинган тадқиқот хулосаларида Ўзбекистонга хорижий сармояларни жалб этиш осон бўлмаётгани ҳақида айтилган. “Тараққиёт стратегияси маркази” швейцариялик экспертлар билан бирга тайёрлаган ҳисоботдан маълум бўлишича, аксарият хорижий инвесторлар Ўзбекистоннинг эркин иқтисодий ҳудудларига инвестиция киритганидан пушаймон экан.

Тадқиқот Ангрен ва Навоий эркин иқтисодий ҳудудларида ўтказилган. Ҳисобот муаллифларига кўра, эркин иқтисодий ҳудудлар, кутилганидек, саноат ривожланишининг локомотивларига айланолмаган ва уларнинг саноат ишлаб чиқаришидаги улуши арзимаслигича қолмоқда.

Экспертларга кўра, эркин иқтисодий ҳудудлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи ягона давлат тузилмаси йўқ. Эркин иқтисодий ҳудудларда жами 402 та ширкат рўйхатдан ўтган, аммо улардан фақат 112 тасигина фаолият бошлаган, холос.

Инвесторлар бюрократия ва бошқарув тизимининг мураккаблигидан, ер ва иншоотларни олишдаги қийинчилик, сув, электр ва газ таъминотидаги муаммолардан шикоят қилишган.

Биз YouTube каналимиздаги анъанавий чоршанба кунги жонли дастуримизда тадқиқот хулосалари ва умуман, сармоя муҳитидаги муаммоларни Британиядаги Miora Group асосчиси ва директори Миршод Шокиров, ҳамда Америка қўшма штатларидан Abundance Consulting Group асосчиси, ҳуқуқшунос ва молиявий маслаҳатчи Суҳроб Исмоиловлар билан муҳокама қилдик.

Экспертларнинг айтишларича, хорижий ва маҳаллий инвесторларни жалб этиш бўйича ягона стратегия йўқ, эркин иқтисодий ҳудудларнинг вебсайтлари системага солинмаган, ҳатто sez.gov.uz сайтининг инглиз тилидаги версияси ҳали ишга туширилмаган.

Ўзбекистондаги сармоя муҳити ўтган йилларда жуда ҳам абгор бўлиб келган ва Ўзбекистон бизнес қилиш бўйича барча халқаро рейтингларда энг охирги ўринларни эгаллаб келган, аммо шунга қарамасдан, Россия, Хитой ва Жанубий кореялик инвесторлар Ўзбекистонга қўрқмасдан сармоя киритган ва ҳануз киритишмоқда.

Бу уч давлат Ўзбекистоннинг энг йирик сармоядорлари ва савдо шерикларидир. Биз хусусан, Жанубий Кореянинг Ўзбекистондаги сармоялари ҳақида Сеулдан асли ўзбекистонлик сиёсий таҳлилчи Галина Хегайдан сўрадик. Унинг айтишича, Жанубий Корея, Хитой ва Россиядан фарқли ўлароқ, Ўзбекистонда геосиёсий манфаатларга эга эмаслар ва бу Ўзбекистон учун муҳим. Аммо, айни дамда, Ўзбекистонда давлат улушидан ҳоли бўлган хусусий секторлар кам.

Дастуримизга ўзбекистонлик расмийларни ҳам таклиф қилишга уриндик, аммо ҳозирча бу мавзуда гапирадиган расмийлар топилмади. Аввалроқ Лондондаги сармоялар мавзусидаги анжуманга ташриф буюрган Ўзбекистон Адлия вазирининг ўринбосари Акбар Тошқуловдан миллий валюта конвертацияси қачон тўлиқ бўлиши ва инвесторларга тақдим этилаётган лойиҳалар қанчалик шаффофлиги ҳақида сўрагандик. Дастуримиздан Тошқулов жанобларининг жавоби ҳам ўрин олган.

Манба: Би-би-си Ўзбек

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube