Рауф Парфи таваллудининг 75 йиллиги хотира кечасига яна “жой топилмади”

Рауф Парфи таваллудининг 75 йиллиги хотира кечасига яна “жой топилмади”
36 views
15 November 2018 - 19:30

Би-Би-Си радиосининг хабар беришича, Атоқли Ўзбек шоири Рауф Парфи таваллудининг 75 йиллиги муносабати билан Тошкентда ўтказилиши мўлжалланган хотира тадбири яна қолдирилган.

Бундан олдин Алишер Навоий номидаги Миллий кутубхона биносида, Ойбек уй-музейида Рауф Парфини хотирлашга қарор қилинган, аммо миллий кутубхона маъмурияти ҳам, Ойбек уй-музейи масъуллари ҳам аввал розилик бериб, сўнг хотира кечасини қолдиришга мажбур бўлганлар.

Ўзбекистонда Рауф Парфининг 50 йиллик, 60 йиллик юбилейларини ҳам расман ўтказишга рухсат берилмаган.

2013 йили шоирнинг 70 йиллигини кенг нишонлашга ҳаракат қилинган, аммо бунга ҳам монеълик бўлган.

Бу гал ташкилотчилар Тошкентдаги Ground Zero Chilanzar ширкатининг залини ижарага оладилар.

11 ноябрь якшанба куни тушдан кейинги 5 соатлик ижара учун 500 минг сўм тўланади.

Аммо бу марта ҳам гўёки Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи айни шу хонада тадбир ўтказиши важ қилини, Рауф Парфи хотира кечаси бу жойда ўтказилмаслиги айтилади.

Хўш, марҳум Рауф Парфи бугун Ўзбекистонда кимнинг “тинчини бузмоқда”?

Қайси идора-ташкилот ҳақгўй шоирни бугунги Ўзбекистоннинг тинчлиги учун таҳдид деб билмоқда?

Бу саволларга шоир хотира кечасини ўтказишга бел боғлаган ташаббускорлар ҳам аниқ жавоб беролмайдилар.

ЎХҲ ахборот бўлими