АҚШ расмийлари: Қошиқчини ўлдиришга шаҳзода буйруқ берган

АҚШ расмийлари: Қошиқчини ўлдиришга шаҳзода буйруқ берган
356 views
17 November 2018 - 20:12

АҚШ Марказий Разведка агентлигининг хулоса қилишича, журналист Жамол Қошиқчини Туркияда ўлдиришни Саудия Арабистонининг валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон буюрган.

Саудия прокурори бир кун аввал шаҳзоданинг бу жиноятга ҳеч қандай алоқаси йўқлигини эълон қилган эди.

АҚШ расмийларининг айтишича, Саудиянинг 15 разведка ходими ҳукуматга қарашли самолётда Истанбулга учиб келган ва консулликда Қошиқчини ўлдирган.

“Вашингтон Пост” газетасига мақолалар ёзиб келган Қошиқчи Саудия шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмоннинг танқидчиси эди. У 2-октабр куни Туркиянинг Истанбул шаҳридаги Саудия консуллигига уйланиши учун керак бўлган ҳужжатни олишга кириб кетиб, қайтиб чиқмаган. Туркия ҳукумати унинг ичкарида ўлдирилганини ва жасади нимталанганини айтади.

Саудия элчиси ўзи ҳақидаги даъволарни рад этди

“Вашингтон Пост”да ёзилишича, Марказий Разведка Агентлиги бир неча манбалардан олинган маълумотлар асосида шундай хулосага келган. Манбалардан бири Саудия Арабистонининг АҚШдаги элчиси Холид бин Салмоннинг журналист билан телефон орқали ўтказган суҳбати экани айтилмоқда. Холид шаҳзода Муҳаммад бин Салмоннинг укаси ҳисобланади.

Телефон қўнғироғида Холиқ Қошиқчига Туркиядаги консулликка борса, унга ҳеч нарса бўлмаслигини айтган, деб ёзади нашр.

Холид Қошиқчи билан бундай суҳбат бўлганини инкор этди.

“Жаноб Қошиқчи билан охирги марта мактуб орқали 2017-йил 26-октабрда алоқа қилганман ва унинг бирор сабаб билан Туркияга боришини ҳеч қачон таклиф қилмаганман. АҚШ ҳукуматидан бу даъвога алоқадор маълумотларни ошкор қилишини сўрайман”, – деди у “Тwиттер” орқали.

АҚШ санксиялари

Саудия расмийларининг айтишича, Қошиқчининг ўлими тасодифий ҳолат бўлиб, бунга шаҳзода Муҳаммад ёки қиролнинг алоқаси йўқ.

Туркия эса бу қотилликнинг олдиндан режаланганини айтмоқда.

Трамп маъмурияти шу ҳафта қотилликка алоқадор деб ҳисобланган 17 Саудия расмийсига қарши санксия эълон қилди. Айрим қонунчилар бу кам эканини, Саудия ҳукуматига қарши ҳам чоралар кўриш зарурлигини таъкидламоқда.

Президент Доналд Трамп Қошиқчининг ўлими бўйича сўнгги хулоса ҳақида батафсил маълумот олгандан сўнг бир қарорга келишини маълум қилди.

“Разведка идораси ва бошқалар билан гаплашамиз. Буни самолётда эканимда амалга ошираман. Давлат котиби Майк Помпео билан ҳам гаплашаман”, – деди Трамп Калифорнияга учиб кетиши олдидан.

Трамп аввалроқ Саудия Арабистони билан қурол савдосига оид битим бекор қилинмаслигини, 100 миллиард доллардан ортиқ бу келишув АҚШ учун муҳимлигини таъкидлаган эди.

Манба: amerikaovozi.com

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi