Балки

Балки
37 views
20 November 2018 - 6:00

 

«ОЛИС ТАБАССУМ СОЯСИ»
КИТОБИДАН

БАЛКИ

Балким, ютуқ чиқар заёмга…
Балким, хат оларман бугун кимдандир…
Балким, ёмғир ёғар…
Балким, зилзила…

Ҳар куни,
Ҳар лаҳза,
Тинимсиз
Қармоқ пўкагидай сирли ликиллар
Замин узра «Балким» деган cўз.

1980

(243)

Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (148-саҳифа.)

(давоми бор)