Айтилмаган сўз

Айтилмаган сўз
24 views
21 November 2018 - 6:00

 

 

АЙТИЛМАГАН СЎЗ

Қулоққа айланди сукунат,
Том битди осмонга шунда.
Гапирмоқчи бўлди залолат,
Қиличга дўқ урди кунда.

Сўзсираган юлдузлар ёнди,
Йиртилди булутнинг ўпкаси.
Соат мили анграйиб қолди,
Музга ботди қишнинг ўкчаси.

Тилини тишлади ифода,
Эриб кетгач юрак қалами.
Жангдан кейин наъра бефойда,
Томоқни йиртади энди алами…

Ислом ХОЛБОЙ

facebook.com