Дераза пардаси яшилланмоқда

Дераза пардаси яшилланмоқда
23 views
25 November 2018 - 6:00

 

 

      ДЕРАЗА ПАРДАСИ ЯШИЛЛАНМОҚДА

Ойнадан тушмоқда ям-яшил шафақ,
Истеъфога чиқиб қизилтиримлар.
Яшил қуёш порлар кўкда хушчақчақ,
Сўниб борар ғарбда зангори отлар.

Оқ қоғоздай тозарган япроқлар, беун,
Дудуқ дарахтларнинг туш кўрар чоғи.
Энди бу ерлардан қочиб ўтар тун,
Эркин эътиқоднинг кўкарган боғи.

Оқликларга жаннат инмак лаҳзаси,
Дарахтлар тилини топарлар барҳақ.
Доғларга санчилиб, ҳурлик найзаси,
Яшилликка нурлар бўларлар илҳақ.

Қачонлардир, ғойиб бўлган фасллар,
Пайдо бўлиб қолар субҳидамда, боз.
Нектарлардек некбин янги насллар,
Кузак карвонига боллар йиғар, ёз.

Ислом ХОЛБОЙ

facebook.com