CNN журналисти Трампга қарши судни ютиб чиқди

CNN журналисти Трампга қарши судни ютиб чиқди
25 views
19 November 2018 - 19:36

Вашингтон округ суди CNN мухбири Жим Акостанинг Оқ уйга киришга рухсат берувчи ҳужжатини тиклади. Акоста Дональд Трамп билан матбуот анжуманда тортишиб қолгандан кейин ҳужжатидан маҳрум этилганди, дея хабар беради Кун.уз ахборот сайти.

Акоста матбуот анжуманда президентга бир нечта савол берган ва бирортасига жавоб олмаган. Оқ уй матбуот котиби Сара Хакаби Акостадан микрофонни олиб қўймоқчи бўлганда, мухбир уни бермаган.

“CNN уларда сиз ишлаётганингиздан уялиши керак. Сиз қўпол, ярамас одамсиз, сиз CNN’да ишламаслигингиз керак”, деб айтган Трамп.

Кейинроқ журналистнинг ҳужжати бекор қилинган, телеканал эса Трамп устидан судга шикоят қилган. Суд Акостанинг жазоланишини конституцияга ОАВ ва сўз эркинлиги ҳамда адолатли суд тафтишига ҳуқуқ ҳақида гапирилган биринчи ва бешинчи тузатмаларининг бузилиши деб топган.

ЎХҲ ахборот бўлими