Футболга мухлислик “дин”га айланганда…

Футболга мухлислик “дин”га айланганда…
76 views
22 November 2018 - 10:38

ФУТБОЛГА МУХЛИСЛИК “ДИН”ГА АЙЛАНГАНДА…

Бундан анча йиллар илгари “Стадион.Уз” сайтига мақоллар бериб юрар эдим. Европа чемпионлар лигаси ўйинлари доирасида Испаниянинг “Барселона”си Германиянинг “Бавария”сига икки ўйинда йирик ҳисобда (0:4 ва 0:3 ҳисобида) ютқазган эди. Ўшанда бу мағлубият сабаблари ҳақида таҳлилий мақола ёзган эдим.

Шу мақоладан кейин ўзбекистонлик барсачиларнинг кўпчилиги мени ҳақоратлаб, менга ҳаттоки ўлдириш билан таҳдид қилиб, шарҳлар ёзишган эди.

Бу холатга жавобан мен “Барселин”лар қўзғолони” деган танқидий мақола ёздим. Унда мутаассиб жинниларга қарата: “Сизларнинг илоҳингиз – “Барселона”, менинг илоҳим – Аллоҳ! Сизларнинг пайғамбарингиз – Гвардиола, менинг пайғамбарим – Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи вассалам! Машҳарда сизларга Месси ёрдам бера олмайди”, – деб ёзган эдим. Ўша мақоламда: “Менга ўлим билан таҳдид қилган жиннилар шу кетишда “Барселона” учун одам ўлдиришгача боришлари мумкинлигидан ҳавотирдаман” – деб ёзган эдим.

Ана шу мақоламни барсапараст мухлисларга қўшилиб, баъзи барсапараст журналистлар ҳам қоралаб чиқишган эди. Ҳамкасбларим: “Футбол билан динни аралаштирмаслик керак! Бобомурод Абдулла бўрттириб юборибди: барсачилар “Барселона” учун одам ўлдиришгача боришмайди” – дейишган эди.

Афсуски, орадан йиллар ўтгач, менга кариллаган ҳамкасбларимнинг эмас, менинг айтганларим рўёбга чиқибди: Андижонда мутаассиб барсачи “Реал” мухлисини ўлдириб қўйибди.

Бобомурод АБДУЛЛА

2018 йил 22 ноябрь

facebook.com